UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  35 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  4 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  4 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Олимхўжаев шогирдлари йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўзбекистонлик ўсмирлар 23 август куни «Истанбулспор» (U-17) клуби ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 25 август куни эса, Олимхўжаев шогирдлари «Зараспор» (U-17) клубига қарши майдонга тушдилар ва ушбу учрашув ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг йирик ғалабаси билан якун топди - 7:0. Йиғин давомидаги сўнгги учрашув эса, 27 август куни «Бешитош» (U-17) клуби ўсмирларига қарши ўтказилди. Муросасиз кечган учрашувда, ўзбекистонлик ўсмирлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 29 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика