UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  0 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  17 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  14 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  3

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Олимхўжаев шогирдлари йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўзбекистонлик ўсмирлар 23 август куни «Истанбулспор» (U-17) клуби ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 25 август куни эса, Олимхўжаев шогирдлари «Зараспор» (U-17) клубига қарши майдонга тушдилар ва ушбу учрашув ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг йирик ғалабаси билан якун топди - 7:0. Йиғин давомидаги сўнгги учрашув эса, 27 август куни «Бешитош» (U-17) клуби ўсмирларига қарши ўтказилди. Муросасиз кечган учрашувда, ўзбекистонлик ўсмирлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 29 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика