Ўзбекистон термаси устози Сречко Катанец Туркияга учиб борди
28 янв 2023 18:07
Янгиликлар
Ўзбекистон термаси устози Сречко Катанец Туркияга учиб борди
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец хорижда йиғин ўтказаётган клубларларда ўйнаётган футболчиларни кузатиш учун Туркияга етиб борди.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон МТЖ устози айни дамда ТУркияда бўлиб турибди. Словениялик мутахассис "Пахтакор"нинг ўртоқлик ўйинига ташриф буюриб, термага номзод футболчилар ўйинини бевосита воқеа жойидан томоша қилган.
Шунингдек, миллий термамиз устози Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби машғулотларида бўлиб, ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаровнинг ҳаракатларини кузатиб борган.
Сречко Катанец эндиликда Анталияда йиғин ўтказаётган бошқа жамоаларимиз учрашувларини кузатиб бориши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар