

"РФИ билан доимий алоқадамиз, бироқ улар билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида музокаралар ўтказмадик. Ноябрь ойида бунинг иложи йўқ, чунки термамиз ЖЧ-2026 саралаши ўйинларини ўтказади. Энди биз келаси йилдаги ФИФА кунлари учун рақиблар қидиряпмиз.
Россия ва Ўзбекистон термалари иштирокидаги жавоб ўртоқлик ўйини бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Биз Москвада ёки бошқа шаҳарда ўйнашга тайёрмиз. Шунингдек, РФИ билан U-17 термаларимиз иштирокидаги жавоб ўртоқлик ўйинини ташкиллаштириш ниятимиз бор. Сўнгги пайтларда ёш футболчиларимиз россиялик тенгдошлари билан кўп ўйинлар ўтказишяпти", - деди Одил Аҳмедов.



