Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди

Administrator
19 мар 2025, 21:20
Бу ҳақидаги илк хавотирлар кеча маълум қилинганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов терма жамоа лагерини тарк этди. Терма жамоамиз асосий ўйинчиларидан бири Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Бунга футболчидаги жароҳат сабаб бўлган. Остон Ўруновнинг ўрнига терма жамоа йиғинига Ҳожимат Эркинов қўшилди. 

Кеча Championat.asia сайти Остон Ўрунов машғулот пайти ўзида ноқулайлик сезгани ҳақида хабар берганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia