

Ўқув-машғулот йиғини доирасида терма жамоамиз Беларусь миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Мазкур ўқув-машғулот йиғинига "Насаф"дан беш нафар футболчи чақирилди. Булар: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Бозоров, Бобир Абдихолиқов. Бундан ташқари клубнинг массажчиси Андрей Безбородов ҳам терма жамоа ихтиёрида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Сўғдиёна"дан ҳимоячи Сардор Қулматов ва ҳужумчи Шоҳруз Норхонов терма жамоага чақирув олгани ҳақида хабар берган эдик.




