Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритмаса Купер истеъфога чиқади

Aslanov Jasurbek
6 авг 2018, 15:44
Айни дамда Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Купер ўртасидаги битим "3+1" схемасида тузилгани эълон қилинди. Журанлистлардан бири ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исаметдиновдан қандай вазиятда келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкинлигини сўради.

"Жаноб Эктор Купер билан шартнома муддати ЖЧ-2022нинг сўнгги саралаш босқичи якуни (2021 йил ноябрь)гача тузилган. Агар Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаса, мутахассис билан хайрлашамиз" - дея жавоб қайтарди Диёр Исаметдинов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia