UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  3 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади Янгиликлар

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичини 1 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу ўйинни бошқариб бориш учун ФИФА томонидан япониялик ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўйин бош ҳаками сифатида ФИФА ҳаками Сато Рюжи иш олиб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура. Ҳакамлар назоратчиси – бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар бўлса, комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни шу йилнинг 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика