UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   1 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  3 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади Янгиликлар

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.

"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.

Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Рейтинг: +150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика