UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  13 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Ўзбекистон - Қатар 2:0. Зейтуллаев сўнгги голини урган, Шацких терма жамоадаги ягона қизил карточкасини олган учрашув Янгиликлар

Ўзбекистон - Қатар 2:0. Зейтуллаев сўнгги голини урган, Шацких терма жамоадаги ягона қизил карточкасини олган учрашув

Қатар билан кечган ўйинларни ёдга олишда давом этамиз.

Бугун Осиё кубоги-2007 саралаш босқичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Қатар учрашувини ёдга оламиз. Миллий терма жамоамиз 2006 йилги Германия яшил майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади ва саралашда охиригача курашиб аламли тарзда ўз иштирокини якунлади. Натижада футболимизда ислоҳотлар, ўзгаришлар даври бошланди. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб Мираброр Усмонов тайинланди. Раҳбариятда ҳам маълум бир ўзгаришларга қўл урилди. Терма жамоамиз ҳам авлодлар алмашинуви жараёнини бошидан кечираётган, Қосимов, Ширшов, Давлетов каби футболчилар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб бераётганди. Кўпчиликни, ўша пайтда бир савол қизиқтирарди. Терма жамоа Қосимовсиз қандай ўйнайди? Албатта, мухлислар яшил майдонда терма либосидаги Миржалол Қосимовни мунтазам кўришга ўрганиб қолишганди. Лекин, ҳар нарсанинг интиҳоси яъни якуни бўлишни яхши биласиз. 


Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси январь ойига келиб россиялик таниқли мутахассис, Камерун терма жамоаси билан 1990 йил Италиядаги мундиалда қатнашган Валерий Непомняшчийни жамоа бош мураббийлигига таклиф қилади. Мақсад клубни янада ривожлантириш, юқори чўққиларга олиб чиқиш, халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиш эди. Бу орада миллий жамоамиз ҳам бошқарувчисиз қолганди. Шунинг учун февраль ойида Валерий Кузьмичга “Пахтакор” билан параллель равишда терма жамоага ҳам устозлик қилиш вазифаси юклатилди, унга бош ёрдамчи сифатида Усмон Тошев ва Равшан Ҳайдаров кўмаклашадиган бўлишди. Режага кўра айнан ушбу ойда футболчиларимиз 2007 йилги Осиё кубогига саралаш баҳсларидаги иштирокларини бошлашлари лозим эди. Гуруҳда бизга рақиблик қиладиган жамоаларга эътибор қаратадиган бўлсак даражаси термамиздан юқори эмаслигини кўришимиз мумкин. Бангладеш, Гонконг, Қатар. Ҳа, улар орасида қатарликлар жиддий қаршилик туғдириши кутилган ягона жамоа ҳисобланарди.

Бош мураббий Валерий  Непомняшчий мазкур баҳсга бир қатор маҳаллий ва легионер футболчиларни таклиф қилди. Улар орасида Италияда жавлон ураётган ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаевни ҳам кўришимиз мумкин эди. Максим Шацких, Андрей Фёдоровлар эса доимгидек терма ихтиёрида бўлишди. Маҳаллий футболчилардан Кападзе, Жепаров, Кошелев, Кирьянлар ҳам шу куни баҳсни асосий таркибда бошлашди. Қайсидир маънода улар Валерий Кузьмич даврида терманинг ўзагига айланиб улгурганди.



Мухлисларнинг асосий диққат эътибори Зейтуллаевга қаратилган, ундан кўп нарса кутишарди. Аввалги йилларда иқтидорли ярим ҳимоячи кўп ҳам термага чақирилмаганди. Жароҳатлар, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ўртада тўсиқ бўлиб турарди. Непомняшчий эса хорижда ўйнаётган ҳамюртларимиздан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиларди.

Қатарликлар йўлланмани муддатидан аввал нақд қилиб қўйишганди. Ўзбекистон терма жамоаси бундан олдинги баҳсларда очколар йўқотиб бироз қийин аҳволга тушиб колганди. Гонконг билан, сафарда Қатар билан ўйинларда йўқотилган очколар қимматга тушишга яқин келганди. Агарда ушбу баҳсда ғалаба қозонсак муаммосиз иккинчи ўрин билан Осиё кубоги финал босқичи чиптасига эга чиқардик. Иккинчидан эса Қатардан ўз уйимизда сафарда учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубият учун ҳам реванш олиш ҳисси футболчиларимизга қўшимча куч бериши тайин эди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида тезкор техника ва дриблинг эгаси, кучли зарбалар билан кўплаб дарвозабонларни доғда қолдирган Леонид Кошелев рақиб ҳимоячиларини тартибсизлигидан фойдаланиб чиройли тарзда тўп киритди. Ҳозирда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган собиқ футболчидан Осиёнинг кучли посбонлари ҳам жабр кўришганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Жемалидин Мушович бошчилигидаги Қатар шу куни босимсиз ўйнаши, кўп ҳам ҳужумга интилмаслиги вакилларимизга фойда берди, чунки, барибир руҳий томондан уларда хотиржамлик бор эди.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида биз таъкидлаётган Илёс Зейтуллаев таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Афсуски, ушбу гол унинг терма жамоадаги фаолиятидаги охирги гол бўлиб қолди. Умуман олганда миллий жамоада 10та учрашувда майдонга тушиб 2та тўп киритган Зейтуллаев барча иккита голни биз ёдга олаётган саралаш босқичида уради.

Яна бир эътиборга молик воқеа баҳснинг 60-дақиқасида рўй беради. Яъни рақиб ҳимоячиси билан майдонда тортишиб қолган Максим Шацких қатарлик футболчига қўли билан ножўя ҳаракат қилгани учун амирлик ҳакам Муҳаммад Умар томонидан четлатилади У билан бирга рақиб ўйинчиси ҳам қизил карточка билан сийланади. Бу Макснинг терма жамоадаги ягона қизил карточкаси сифатида тарихга киради.

Гарчи, термамиз қитъа кубогига йўлланма олган бўлсада якунда Валерий Кузьмичга чиқиш эшиклари кўрсатилади ва келишув бекор қилинади. Қизил карточка олган Шацких эса Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги биринчи тур Эронга қарши беллашувни ўтказиб юборганди.

Осиё кубоги-2007 саралаши.
Ўзбекистон – Қатар – 2:0
15.11.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20000 томошабин.
Бош ҳакам:
Аль-Саиди Муҳаммад Умар (БАА)
Голлар: Леонид Кошелев 31, Илёс Зейтуллаев 53.
Четлатиш: Максим Шацких 60 – Абдуллох Аль Берик 60.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Владислав Кирьян, Темур Кападзе (Улуғбек Бақоев, 90), Леонид Кошелев (Александр Гейнрих, 83), Илёс Зейтуллаев (Виктор Карпенко, 65), Сервер Жепаров, Максим Шацких.











Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика