UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  53 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  48 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  22 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  3 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Ўзбекистон ўз тарихида илк бор сафарда Жанубий Корея билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон ўз тарихида илк бор сафарда Жанубий Корея билан дуранг ўйнади

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1
Бош ҳакам: Рюжи Сато
Қанот ҳакамлар:  Тору Сагара,  Тошиюки Наги
Ёрдамчи ҳакам: Хйонг Жин Гой (Ж. Корея)

Голлар: Ку Жа Чол 15, - 1:0. Зоҳир Қўзибоев 32, - 1:1.

Жанубий Корея: 23.Ким Сеунг Гю, 20.Жеонг Донг Ху (2.Ким Жинг Су, 40), 5.Квак Таэ Хви, 15.Ким Ки Хи, 21.Юн Сук Юнг (6.Парк Жу Хо, 74), 7.Сон Хен Мин (10.Нам Таэ Хи, 61), 11.Ким Бо Кюнг, 14.Хан Кук Юнг, 13.Ку Жа Чол, 17.Ли Жае Сунг (12.Гё Вон Хан, 83), 18.Ли Жеонг Хёп (16.Ки Сунг Юнг, 34).

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 3.Шавкат Муллажонов (16.Артём Филипосян, 46), 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (11.Шаҳзодбек Нурматов, 85), 9.Одил Аҳмедов (13.Лутфулла Тўраев, 80), 10.Сардор Рашидов (18.Сардор Мирзаев, 75), 23.Шавкат Саломов (17.Санжар Турсунов, 46), 19.Зоҳир Қўзибоев (15.Воҳид Шодиев, 73), 22.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 12.Абдукарим Муҳаммедов, 21.Акбар Тўраев, 4.Александр Мерзляков, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев,  6.Баҳодир Насимов.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90+2. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор сафарда Жанубий Корея билан дуранг ўйнади.

90+1.
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

90.
Учрашув якунланиб бормоқда... Хавфли вазиятлар йўқ...

86.
Ўйин темпи жуда паст, жамоалар шу ҳисобни сақлаб қолишмоқчи шекилли

85. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Сервер Жепаров ўрнига Шаҳзод Нурматов тушди

83. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Жае Сунг ўрнига Гё Вон Хан тушди

80. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Одил Аҳмедов ўрнига Лутфулла Тўраев тушди

78.
Воҳид Шодиев жарима тўпини ишлаб олди. Жепаровнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди

75. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Сардор Рашидов ўрнига Сардор Мирзаев тушди

74. Қандай вазият!!!
Анзур Исмоилов ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди, корейслар гол уришди. Лекин бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

73. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Юн Сук Юнг ўрнига Парк Жу Хо тушди

73. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Зоҳир Қўзибоев ўрнига Воҳид Шодиев тушди

72.
Сўнгги дақиқаларда устунлик биз томонда...ҳа ҳа айнан биз томонда

69. ЗАРБААААААААА! Санжар Турсуновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

68.
Санжар Турсуновнинг ўнг қанотдан оширган тўпига биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди

65. ЗАРБА!! Сервер Жепаровнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

63.
Терма жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ пас билан узилиб қолди.

61. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Сон Хен Мин ўрнига Нам Таэ Хи тушди

60.
Юнг Сук Юнгнинг чап қанотдан оширган тўпни Элдор Суюнов ушлаб олди

58. ЗАРБААААААА! Рашидовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини Жепаров амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

54.
Акмал Шораҳмедов жарима майдони чизиғи устида Хан Кук Юнгни йиқитди, хавфли жарима тўпи

51.
Турсунов чап қанотдан тезлик олди ва тўпни Қўзибоевга оширди, рақиблар ундан тўпни олиб қўйишди.

49.
Рашидовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов майдонни тарк этди Санжар Турсунов ва Артём Филипосян тушди

46.
Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим статистикаси

Зарбалар: 4:6
Аниқ зарбалар: 2:1
Хавфли ҳужумлар: 24:17
Бурчак тўплари: 5:1
Жарима зарбалари: 10:5
Оффсайдлар: 0:1

45+1.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1

45. Бу сафар Жепаров жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

43. ЗАРБАААААААА! Қўзибоевнинг пасидан сўнг Сардор Рашидов бурама зарба берди, бирозгина ноаниқ!!!

40. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Жеонг Донг Ху ўрнига Ким Жинг Су тушди

38.
Юн Сук Юнг томонидан оширилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди

35.
Жамоалар қарама қарши ҳужумлар билан ўйинни давом эттиришмоқда

34. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Жеонг Хёп ўрнига Ки Сун Юнг тушди

32. Жепаров-Рашидов комбинациясидан сўнг Сардор тўпни жарима майдонига узатди, Қўзибоев дебют учрашувида гол урди - 1:1.

32. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Зоҳир ҚЎЗИБОЕЕЕЕЕЕВ!

31.
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

30.
Терма жамоамиз дастлабки ярим соатда айтарли ҳужум ташкил қила олгани йўқ.

27. Хавфли вазият!
Бурчак тўпидан сўнг яна ҳимоячиларимиз пала партиш ҳаракат қилишди. Ли Жеонг Хёпнинг боши ёрилди

25. Яна бир ҳужум.
Жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўпни Ку Жа Чол боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

22.
Рашидов энг чап қанотга ўтди, унинг жарима майдонига узатган тўпни зарбага айланиб кетди, дарвозабон ўз ўрнида

20.
Сон Хен Миннинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди

18. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Шавкат Муллажонов

16. ЗАРБАА! Рашидовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

16.
Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Тўп ёнида Рашидов

15. Сон Хен Миннинг бурчакдан оширган тўпини Ку Жа Чол боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

15. ГОЛ! 1:0
Ку Жа Чол

14. Корейсларнинг ҳужуми кучайиб бормоқда...Муллажонов боши билан тўпни қайтарди

12. Сон Хен Миннинг жарима майдони ичига ёриб кириб берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди!

10. ЗАРБА! Одил Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

7. Ли Жае Сунгнинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни ушлаб олди

6. Корейслар илк жарима тўпига эга бўлишди, оширилган тўпни Элдор Суюнов муштлари билан қайтариб юборди

5. Хавфли вазият! Чап қанотдан Сайфиев ҳаводан тўп узатди, Акмал Шораҳмедов боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

4.
Ҳозирча ҳеч бир томон ҳужум қилгани йўқ.

2.
Зоҳир Қўзибоев бугун МТЖ сафида дебют қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика