Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди
16 апр 08:50
Янгиликлар
Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов Қатарда старт оладиган мусобақа ҳақида фикр билдирди.
«Мусобақа бошланаётганидан хурсандмиз. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, эртага биринчи ўйинимизни ўтказамиз. Биринчи турдаги ғалабамиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Турнирда кучсиз жамоани ўзи йўқ. Малайзия ҳам яхши даражадаги жамоа экан. Шунга яраша ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламизки, юзимиз ёруғ бўлади.
Мухлисларни қўллаб туришларини ҳис қилиб турибмиз. Биз ҳам ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қилишга интиламиз», — деди Жасур.
Ўхшаш янгиликлар
19:30
Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан" 11
17:25
Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик" 0
Фикрлар
Yigitlar shunchaki oʻynanglar!!!!
йигитлар айёр булинглар ТУЛКИ овлаймиз!