UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  31 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  5 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  0 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  3 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  3 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  8 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди Янгиликлар

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Ўйиннинг 4-дақиқасида Бобур Абдухолиқовнинг кучли зарбаси голга айланмади. 22-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев рақиб посбонининг хатосидан сўнг узоқ масофадан дарвозага зарба берди, бирозгина ноаниқ чиқди зарба.

24-дақиқада Кения ОТЖ дарвозамизга гол киритди, аммо ундан аввал меҳмонлар томонидан ўйин қоидаси бузилгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 33-дақиқада Ўзбекистон ОТЖнинг тезкор ҳужумидан кейин Турғунбоев дарвозага зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

38-дақиқада Абдухолиқовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. 45+2-дақиқада Абдужамол Исроиловнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи тайм бошланди. 62-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб юборди! 78-дақиқада Андрей Сидоров икки марта қулай имкониятга эга бўлди, аммо зарбалар аниқ бўлди. 88-дақиқада Остон Уруновда гол киритиш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 90+7-дақиқада жарима майдонига узатиб берилган тўпни Достон Турсунов боши билан дарвозага йўллади - 1:0.



Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ - 1:0
26 март 2018 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17139 томошабин
Ҳакамлар: 
Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳруҳ Азамов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Гол: Достон Турсунов 90+7, - 1:0.
Ўзбекистон:
21.Раҳимжон Давронов (1.Умид Эргашев, 63), 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов (14.Шароф Муҳитдинов, 68), 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев (16.Суҳроб Нуруллоев, 68), 23.Нурилло Тўхтасинов (7.Остон Ўрунов, 63), 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (22.Ислом Кенжабоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Андрей Сидоров, 68).
Захира: 12. Дилшод Ҳамроев, 15. Ойбек Рустамов, 4.Аваз Маматхўжаев, 8.Азиз Омонов, 18.Ҳусниддин Ғофуров, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, .

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои (13.Сиражи Муҳаммад, 89), 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли (17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 89),
Захира: 1.Очиенг Жоб Очиенг, 6.Осок Тедди, 20.Огачи Жеймс, 4.Абдала Аҳмад, 23.Окот Даниэль, 11.Кипкируи Николас, 10.Жума Анри, 21.Кимечва Брайн, 5.Амбулу Дэвид Овино.

Огоҳлантиришлар: Ожванг Тимоти Одхиамбо 32, Абдужамол Исроилов 66


Рейтинг: -113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика