UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  2 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  13 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  11 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди Янгиликлар

90+7-дақиқада урилган гол Кенияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Ўйиннинг 4-дақиқасида Бобур Абдухолиқовнинг кучли зарбаси голга айланмади. 22-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев рақиб посбонининг хатосидан сўнг узоқ масофадан дарвозага зарба берди, бирозгина ноаниқ чиқди зарба.

24-дақиқада Кения ОТЖ дарвозамизга гол киритди, аммо ундан аввал меҳмонлар томонидан ўйин қоидаси бузилгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 33-дақиқада Ўзбекистон ОТЖнинг тезкор ҳужумидан кейин Турғунбоев дарвозага зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

38-дақиқада Абдухолиқовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. 45+2-дақиқада Абдужамол Исроиловнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи тайм бошланди. 62-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб юборди! 78-дақиқада Андрей Сидоров икки марта қулай имкониятга эга бўлди, аммо зарбалар аниқ бўлди. 88-дақиқада Остон Уруновда гол киритиш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 90+7-дақиқада жарима майдонига узатиб берилган тўпни Достон Турсунов боши билан дарвозага йўллади - 1:0.



Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ - 1:0
26 март 2018 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17139 томошабин
Ҳакамлар: 
Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳруҳ Азамов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Гол: Достон Турсунов 90+7, - 1:0.
Ўзбекистон:
21.Раҳимжон Давронов (1.Умид Эргашев, 63), 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов (14.Шароф Муҳитдинов, 68), 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев (16.Суҳроб Нуруллоев, 68), 23.Нурилло Тўхтасинов (7.Остон Ўрунов, 63), 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (22.Ислом Кенжабоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Андрей Сидоров, 68).
Захира: 12. Дилшод Ҳамроев, 15. Ойбек Рустамов, 4.Аваз Маматхўжаев, 8.Азиз Омонов, 18.Ҳусниддин Ғофуров, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, .

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои (13.Сиражи Муҳаммад, 89), 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли (17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 89),
Захира: 1.Очиенг Жоб Очиенг, 6.Осок Тедди, 20.Огачи Жеймс, 4.Абдала Аҳмад, 23.Окот Даниэль, 11.Кипкируи Николас, 10.Жума Анри, 21.Кимечва Брайн, 5.Амбулу Дэвид Овино.

Огоҳлантиришлар: Ожванг Тимоти Одхиамбо 32, Абдужамол Исроилов 66


Рейтинг: -113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика