UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  8 15:56"Реал" — "Сельта". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  12 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  32 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  3 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  6 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  3 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  10 12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  4 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  11

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Польша билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Польша билан ўйнайди

2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 8 апрель куни ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Ушбу йиғин Тошкентда бўлиб ўтади ва 15 апрель санасига қадар давом этади. Бир ҳафта давом этадиган тайёргарликнинг ушбу босқичи давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа Польша ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказади.

Польшага қарши дастлабки ўйин 13 апрель куни соат 16:00да бошланса, иккинчи учрашув 15 апрель куни 16:00да старт олади. Ҳар икки ўйин ҳам Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади. 

Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.


№          

Футболчи

Амплуаси

Клуби

Туғилган жойи     

 1

Жасурбек Умрзоқов

Дарвозабон            

Бунёдкор         

Қўқон

Абдувоҳид Нъематов

Дарвозабон

Насаф

Қарши

Шоҳзамон Ҳайруллаев                 

Ҳимоячи

Пахтакор

Янгиер

4. 

Ихтиер Холдоров

Ҳимоячи

Бунедкор

Чиноз

5.

Мардон Абдуллаев

Ҳимоячи

Бунёдкор

Навоий

Ислом Каримов

Ҳимоячи

Бунёдкор

Денов

Абубакир Мўйдинов

Ҳимоячи

Бунёдкор

Тошкент

Муҳаммадали Номозов

Ҳимоячи

Пахтакор

Денов

Оҳун Сайфутдинов

Ҳимоячи

Пахтакор

Ғиждувон

10.

Муҳаммаджон Абдумирзаев

Ҳимоячи

Навбахор

Наманган

11.

Ислом Каримов

Ҳимоячи

Навбахор

Наманган

12.

Азиз Эргашев

Ҳимоячи

Локомотив

Тошкент

 13

Асадбек Собиржонов

Ярим ҳимоячи

Пахтакор

Янгиер

14.

Расул Йўлдошов

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Самарканд

15.

Остон Урунов

Ярим ҳимоячи

Пахтакор

Навоий

 16

Бахромжон Соатов

Ярим ҳимоячи

Пахтакор

Наманган

17.

Абдунозир Абдураҳмонов

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Тошкент

18.

Жавлон Эсонов

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Қарши

19.

Жамшид Бахшуллаев

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Навоий

 20

Иброҳим Ғанижонов

Ярим ҳимоячи

Пахтакор

Тошкент

 21

Шухрат Неъматов

Ҳужумчи

Бунёдкор

Тошкент

 22

Абдулхай Исмоилов

Ҳужумчи

Бунёдкор

Наманган 

 23

Дониёр Абдуманнопов

Ҳужумчи

УзДонгЖУ

Андижон


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика