Ўзбекистон олимпия термаси U-23 Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга етиб борди

Sherzod Nurmatov
12 апр 2024, 18:53
Олимпиадага йўлланма берувчи мусобақа 15 апрелдан 3 майга қадар Қатар яшил майдонларида ўтказилади.

ЎФА матбуот хизмати терма жамоанинг етиб келишидан суратларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини 17 апрель куни Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Қатар ўзбекистонликларни кутиб олмоқда. Кеча ҳакамларимиз етиб келишди, бугун эса Кападзе жамоаси Доҳага келади

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›