Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда Мисрга қарши ўйнайди

Aslanov Jasurbek
14 авг 2023, 21:00
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси октябрда Африка терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Гап Миср U23 терма жамоаси ҳақида кетмоқда. Ушбу тўқнашув 16 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Миср Африка Кубогида финалгача етиб бориб, Парижда бўладиган Олимпиада учун йўлланмани қўлга киритиб бўлган.

Тимур Кападзе шогирдлари Мисрга қарши баҳсдан аввал 13 октябрда Испания ёшларига қарши баҳс ўтказади. Бу баҳс ҳам Тошкентда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UFA