UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  4 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Абдурауф Бўриев матбуот анжуманида иштирок этишди

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Ҳалқимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Бир нечта хатолар кўзимга ташланди ва жисмоний ҳолатимизни ҳам яхшилашимиз керак. Асосийси ғалаба қозондик ва ҳеч ким жароҳат олмади. Бугунги учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин ҳам эди. Малайзия терма жамоаси ҳам яхши жамоа эканлигини исботлай олди. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Абдурауф Бўриев

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабамизни ҳалқимизга бағишлаймиз. Рақиб жуда яхши ҳимоялана олди, аммо биз рақибни заиф нуқталарини топа олдик ва ғалаба қозондик. Мақсадимиз мусобақа ғолиби бўлиш. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бугундан бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг қийин учрашув ўтказганини айтиб ўтдингиз. Натижа биз учун яхши бўлди, аммо ўйин сифатидан ўзингиз қанчалик қониқдингиз?

- Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Рақиб жамоа зич ҳимоялангани сабабли позицион ҳужум қилишда бироз муаммоларга дуч келди. Камчиликларни билиб олдим ва уларни тўғирлаш устида бош қотираман. Биринчи баҳс бўлгани сабабли ўзимиз истаган ўйин намойиш эта олмадик.

- Бугунги уч очко жамоангиз учун қанчалик муҳим эди?

- Ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Биз керакли натижани қўлга киритдик ва мақсадимизга эришдик.

- Мусобақа стартидан аввал кўп музокараларга сабаб бўлган легионерларимиз мусобақада иштирок этадиган бўлишди ва якуний рўйхатдан жой олишди. Легионерлар руйхатга киритилгани сабабли якуний таркибдан тушиб қолган футболчиларга руҳсат бериб юборилдими? Улар ўз клубларига жўнаб кетишди ёки мусобақа якунига қадар терма жамоа билан бирга бўлишадими?

- Легионер футболчиларимизга раҳмат айтаман, улар ўз клубларидан жавоб сўраб келишди. Улар билан суҳбатлашганимда улар терма жамоага ёрдам беришни исташаётганини айтишди. Уларнинг иштиёқи алоҳида мақтовга сазовор. рўйхатдан тушиб қолган футболчиларга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бу соғлом рақобат. Улар ўз клубларида яхши ўйин намойиш этишди ва Олимпия терма жамоасидан чақирув олишди, аммо якуний таркибдан бор йўғи 23та футболчи жой олиши керак эди. Футболчилар яқин орада ўз клубларига қайтишади. Якуний рўйхатдан жой олмаган футболчилар тайёргарлик жараёнида меҳнат қилишди ва натижа учун катта ҳисса қўшишди.

- Бугунги учрашувнинг сўнги дақиқаларида кўп ўзгаришларга қўл урдингиз. Кейинги учрашувга футболчиларни асрадингизми? Ротация қилиш сиз учун қанчалик муҳим?

- Ҳар бир футболчига ишонч билдирамиз. Барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишга ҳақли. Ротация қилишда давом этаман. Ҳар бир учрашув олдидан тўлиқ тикланиш жуда муҳим. Учрашувлар оралиғи жуда зич бўлгани сабабли футболчиларни тез-тез алмаштириб туриш керак. Футболчиларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда асосий таркибни танлаймиз

Абдурауф Бўриев

- Гуруҳ босқичида кўпгина жамоалар ўйин сифатига урғу бермай, асосан натижа учун ҳаракат қилишади. Биз учун кўпроқ натижа муҳимми ёки сифатга ҳам эътибор бериш керакми?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизнинг мақсадимиз чемпионлик. Ўйиндан ўйинга натижани ва ўйин сифатини яхшилаб борамиз.





Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика