Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқишди

Narzulla Saydullayev
5 дек 2014, 11:28
Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари 1/8 финалида Франция терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 5 декабрь Жаҳон чемпионати баҳслари нимчорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда устунликка эришган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2-турда Ирландия ҳам йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этилган эди. Гуруҳнинг сўнгги турида Бразилия 3:0 ҳисобида доғда қолдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионатига Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›