UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  8 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  28 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Футзал. Ўзбекистон - Непал 14:1 Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон - Непал 14:1

Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 15 октябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари старт олди.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон термаси бугун ОЧ саралашидаги иштирокини Непалга қарши ўтказди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари якунда 14:1 ҳисобида зафар қучиб, саралашни йирик ғалаба билан бошлади.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 1-тур 
15 октябрь, якшанба

Ўзбекистон – Непал 14:1

Голлар: Дилшод Раҳматов (1, 8, 22), Фарҳод Абдумавлонов (2), Даврон Чориев (3, 24), Даврон Абдураҳмонов (5), Артур Юнусов (13, 13), Анасхон Раҳматов (26), Ҳусниддин Нишонов (33), Саураб Магар (35 – автогол) Дилмурод Шавкатов (39, 39) – Сураж Раут (22)

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Даврон Абдураҳмонов, Акмал Ҳарзатқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни эртага, 16 октябрь куни Туркманистон футзалчиларига қарши ўтказади. Қуйида қолган ўйинлар анонси билан танишинг: 

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Мусобақа тақвими ва натижалари билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин бўлади.

Маълумот учун, гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика