UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  3 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган:

"КУЧ БИРЛИКДА" — "FORCE IN UNITY"

"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ" — "ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM"

"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN"


Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-asian-cup/latest/news/vote-for-team-bus-slogan-group-f

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика