UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғин бошлади + Анвар Ғофуров билан интервью Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғин бошлади + Анвар Ғофуров билан интервью

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади.

Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги терма жамоаси куннинг иккинчи ярмида "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди.

"Шаржа" сафида тўп тепаётган футболчимиз Отабек Шукуров бугун юртимизга етиб келди ва эртадан машғулотларга қўшилади. Шунингдек, Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзоси Жавоҳир Сидиқов МТЖ йиғинига жалб этилди.

Дастлабки кунги машғулотлардан видеолавҳа ва мураббийлар штабида иш бошлаган Анвар Ғофуров билан интервьюни томоша қилинг: 


 


 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна").

Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 26 март куни Наманганда Гана Б терма жамоаси меҳмон бўлса, 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши баҳс бўлади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика