Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси устидан жиноий иш қўзғатилди
14 авг 2024 13:34
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси устидан жиноий иш қўзғатилди
"Андижон" футбол клуби аъзоси Mарлен Ч. стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган. Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган фуқародан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо фуқаро Марлен Ч. ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли футбол мухлислари, ўйин давомида Сизлардан, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳамда стадион маъмурияти талабларини бажаришингизни сўраб қоламиз. Фақат шундагина Сизнинг хавфсизлигингиз таъминланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи Марлен Чобанов 2021 йилда Сречко Катанец томонидан Ўзбекистон МТЖнинг йиғинига чақирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар