

Вакилларимиз дастлаб 7 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоаси билан куч синашишса, 12 октябрь сафарда БАА миллий термаси меҳмони бўлишади.
Маълумки, Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашуви 7 сентябрда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ пандемия сабаб ўйин бир ой кейинга қолдирилган. Тожикистонга қарши баҳсдан сўнг Вадим Абрамов октябрда БАА билан ҳам ўйнаш режамиз бор деганди. Демак, бу учрашув 12 октябрга белгиланди.



