UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  7 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  4

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?

Хабарингиз бор, келаси йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мазкур мусобақа бу сафар шунчаки бўлиб ўтади, яъни Олимпиадага йўлланма бермайди. Эртага бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этадиган саралашнинг "D" гуруҳи баҳсларига старт берилади.

Гуруҳ ўйинлари аслида Қувайтда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортгач, ОФК Ўзбекистонга беришни лозим топди. Тимур Кападзе бошқарувидаги футболчиларимиз эртага Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боришади. 

27 октябрь. "Жар" стадиони. 15:00

БАНГЛАДЕШ - ҚУВАЙТ

27 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 15:00

САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН


Саралаш гуруҳлари ҳақида

Саралаш босқичи жамоаларни 11та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилмоқда. 7та гуруҳда тўрттадан жамоа бор, учта гуруҳда учтадан ва битта гуруҳда иккита жамоа жой олган.

"A" гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри-Ланка. 

Ўйинлар Қатарда бўляпти.

"B" гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал. 

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"C" гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Мальдив, Афғонистон. 

Ўйинлар Баҳрайнда бўляпти.

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт. 

Ўйинлар Ўзбекистонда бўлади. 

"E" гуруҳи: Ҳиндистон, Қирғизистон, БАА, Уммон. 

Ўйинлар БААда бўляпти. 

"F" гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон. 

Ўйинлар Иорданияда бўляпти. 

"G" гуруҳи: Индонезия, Австралия.

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Шарқий Тимор, Филиппин. 

Ўйинлар Сингапурда бўляпти. 

"I" гуруҳи: Вьетнам, Хитой Тайпейи, Мьянма. 

Ўйинлар Қирғизистонда бўлиб ўтади. 

"J" гуруҳи: Малайзия, Таиланд, Мўғулистон, Лаос. 

Ўйинлар Мўғулистонда бўляпти. 

"K" гуруҳи: Япония, Камбоджа, Гонконг. 

Ўйинлар Японияда бўляпти.

 


Қандай натижалар қайд этилди?

Демак, 11та гуруҳдан 9тасида ўйинларга старт берилди. Иккита гуруҳ учрашувлари эртага бошланади. Бу "D" ва "I" гуруҳлари. Қуйида шу пайтгача ўтказилган баҳсларда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.

Қатар - Яман 3:0

Сурия - Шри-Ланка 5:0

Эрон - Непал 4:0

Тожикистон - Ливан 4:0

Ироқ - Мальдив 4:0

БАА - Қирғизистон 1:2

Уммон - Ҳиндистон 1:2

Туркманистон - Иордания 0:1

Индонезия - Австралия 2:3

Жанубий Корея - Филиппин 3:0

Сингапур - Шарқий Тимор 2:2

Таиланд - Мўғулистон 1:1

Малайзия - Лаос 1:0

Камбоджа - Гонконг 4:2

Япония - Камбоджа 4:0



Осиё чемпионатига кимлар йўл олади? 

Албатта, бу кўпчиликни қизиқтирадиган савол. Мусобақа регламентига кўра, 11та гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар билан бирга энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси - жами 15та жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. 

Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлгани учун саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади ва очколари ҳисобга олинмайди. Шунга қарамай ёш футболчиларимиздан фақат ижобий натижа кутиб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика