UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3

Ўзбекистон Кубогига 14 ноябрь куни қуръа ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубогига 14 ноябрь куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3 декабрь куни Coca Cola Суперлиганинг сўнгги — 26-тур учрашувларини ўтказишни режалаштирган.

Шундан кейингина Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақаси старт олади.

Пандемия туфайли, шунингдек, миллий терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари учун шароит яратилишидан келиб чиқиб, кубок формати аввалдан режалаштирилгани каби гуруҳ босқичи кўринишида эмас, балки бир ўйиндан иборат, мағлуб жамоа мусобақани тарк этадиган кўринишида ўтишига келишиб олинди. Бу эса кубок беллашувларига қайтадан қуръа ташлашни тақазо этади.

Шу ҳафтанинг шанба кунида, яъни, 14 ноябрь санасида ЎзПФЛ бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев “Спорт” телеканалида меҳмон бўлади. Режага кўра, жонли эфирда ташкилот вакили барча футбол мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни телефон қўнғироғи кўринишида, шунингдек, смс ёки таклиф этилган мессенжерлар орқали бериш имкониятига эга бўлади.

“Спорт” ҳамда ЎзПФЛ Ўзбекистон Coca Cola кубогига мазкур дастурдан сўнг қуръа ташлашга келишиб олди. У ҳам жонли эфирда кўрсатилади. Қуръа ташлаш формати ҳамда учрашувлар саналари ЎзПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади. Айни вақтда ташкилот клублар билан бу борада фикр алмашмоқда.

Маълумот учун, кубок финалига аввалдан белгилаб қўйилганидек, Наманган шаҳри мезбонлик қилади. Финалда тўп суриш учун Coca Cola Суперлиганинг 14 та, шунингдек, Про лиганинг "Шўртан" ҳамда "Оқтепа" клублари кураш олиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика