UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  0 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  31 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

Ўзбекистон кубоги. Тўртта кучли жамоадан ким Наманганга боради? Ёхуд Олмалиқда Қосимов-Бердиев, Қўқонда Ашурматов-Арвеладзе тўқнашуви Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Тўртта кучли жамоадан ким Наманганга боради? Ёхуд Олмалиқда Қосимов-Бердиев, Қўқонда Ашурматов-Арвеладзе тўқнашуви

Декабрнинг совуқ ҳароратида Ўзбекистон кубоги қайноқ ўйинлари билан мухлисларнинг хонадонига кириб борди.

Суперлига - 2020 якунига етгач, катта саҳнага кубок баҳслари кириб келди. Мусобақани 16 жамоа бошлаган бўлса ярим финалга келиб, энг кучли ва бир-бирига энг муносиб жамоалар қолди. АГМК, "Насаф", "Қўқон-1912", "Пахтакор", мана шу тўрт жамоадан иккитаси 20 декабрь куни Наманганда бўладиган финал чиптасига эга чиқади. Кубок баҳси битта учрашувдан иборат эканлиги ва бу учрашувларда яққол фаворитнинг йўқлиги финал учун жанг кескин кечишидан далолат беради. Лекин бу кубок, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Келинг яхшиси ярим финал ўйинларидан олдин қизиқарли фактлар ва маълумотларга тўхталсак.

АГМК  "Насаф"дан Қаршидаги мағлубият аламини оладими?

Қайсидир маънода финалдан олдин ишқибозлар яна бир ажойиб финал гувоҳига айланишлари мумкин. Мазкур жамоаларнинг Суперлигадаги тўқнашувида тенглик кузатилди, биринчи даврада АГМК ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи даврада Қаршида кечган жавоб учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди 2:0. Лекин бу натижалар эртага бўладиган учрашувда ўз аҳамиятини йўқотиши шубҳасиз, боиси бу янги ўйин, ғолиб фақат шу куни аниқланади. "Насаф" Ўзбекистон кубогида кетма-кет икки бор водийга сафар қилди ва иккисида ҳам иродали ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба билан ортга қайтди. Энг қизиғи иккита баҳсда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари қўшимча экстра-таймларда ўйин тақдирини ҳал қилишди. Бу эса уларнинг жисмоний жиҳатдан яхши спорт формасида эканлигини англатади. АГМК эса кубокда бир маротаба сафарга чиқди ("Локомотив" 3:0) ва "Метталург"ни ўз майдонида қабул қилди (4:3). Миржалол Қосимов услуби жиҳатдан жисмоний тайёргарликка катта урғу қаратишини биламиз. 

Суперлигада катта куч сарфланганига қарамай жамоа худди "Насаф" сингари жисмоний жиҳатдан айни пайтда ажойиб ҳолатда дейишимиз мумкин. Рўзиқул Бердиев шу вақтга қадар "Насаф" билан бир маротаба кубокда ғолиб чиққан (2015 йил), Миржалол Қосимов эса "Бунёдкор" билан уч маротаба ушбу турнирда бош совринга эга чиққан (2010, 2012, 2013). Эртанги беллашув олдидан икки жамоа таркибида ҳам йўқотишлар бор. Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов жароҳат туфайли "аждарлар"га ёрдам бера олишмайди. АГМК Санжар Турсунов, Бобир Юлдашевларнинг хизматидан фойдалана олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Тарози палласи қисман бўлсада АГМКга тош босмоқда, бунга сабаб эса уларнинг ўз майдонида ўйнаши. Лекин, уларнинг рақиби ҳам сафарда қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Демак, ушбу қарама-қаршиликда яққол фаворит йўқ. Шундай экан барчасига майдонда баҳо берамиз. 

Марко Станоевич ("Насаф" ярим ҳимоячиси): - Учрашувга доимгидек муносиб тайёргарлик кўрдик. Бизни осон бўлмаган ўйин кутаётганини тушуниб турибмиз. Майдонда ҳақиқий кураш кечишига ишонаман. Ғалаба учун майдонга тушамиз. Кайфиятимиз аъло даражада, мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Бобур Йўлдошев (АГМК ҳимоячиси): - "Насаф" билан ўйинга яхши ҳозирлик олиб бормоқдамиз. Жамоадаги барча қийин ўйин бўлишини ҳис қилиб турибди. Финалгача бир қадам қолди. Ҳаммаси шу битта ўйинда ҳал бўлади. Жамоадошларимга ишонаман, майдонда бор кучни ишга солиб финалга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз. Финалда ўйнаш ўйлайманки кўпчилик учун ёқимли ҳисобланади. 


Қўқонда Бахтиёр Ашурматов ва Шота Арвеладзе дуэли

Жорий мавсум ажойиб ўйинлари ва натижалари билан мухлислар меҳрини қозона олган "Қўқон-1912" кубок ярим финалида ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар кубок баҳсларида уч марта тўқнаш келишган. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Иккита баҳсда “Пахтакор”нинг қўли баланд келган. Кўпчиликнинг наздида бу ўйинда пойтахт жамоасининг имкониятлари юқори. Қисман тўғри, таркибдаги футболчиларнинг даражаси ва маҳорати ва бошқа жиҳатлардан "шерлар"да устунлик бор. Лекин шошилмасликни сўраб қоламиз. Нега? Биринчидан Бахтиёр Ашурматовда кубокда иштирок этиш борасида етарли даражада кўникма ва тажриба шаклланган. У буни АГМКдаги фаолияти билан исботлай олган. Ўшанда "Пахтакор"нинг мағлуб этилишини тасодифга йўйганлар ҳам бўлган. Лекин, унга қадар Ашурматов Тошкентда Қосимов мураббийлигидаги "Бунёдкор"ни, ундан олдин эса "Машъал"ни мағлуб этганди. Иккинчидан доимгидек ҳар қандай жамоага ўз майдонида тўп тепиш кичик устунлик тақдим қилгани каби қўқонликларга ҳам бу омил ёрдам бериши мумкин. 

"Пахтакор"га эса ортиқча таъриф беришни ҳожати бўлмаса керак. Ўтган уч йил мобайнида Шота Арвеладзе қўл остида ўз услубига эга бўлди, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби ҳисобланади. Қолган клублардан бир бош устунлигини Суперлига давомида гувоҳи бўлдик. Ҳақиқатдан улар кучли. Ушбу жамоаларнинг чемпионатдаги ўйинларида "Пахтакор" имконият қолдирмади. Биринчи даврада 3:1, иккинчи даврада эса 2:0. "Шерлар" бу йил ҳисобидан илк бор Қўқонга ташриф буюради. Боиси мавжуд шароитдан келиб чиқиб мавсумнинг дастлабки қисмининг сўнгги турлари марказлашган ҳолда пойтахтда ўтди ва унда номинал мезбон "Қўқон-1912" бўлди.  Иккинчи даврада эса жамоа Тошкентга келди. Охирги маротаба ўтган йили Қўқонда меҳмон бўлган "Пахтакор" етарлича қаршиликка учраган ва охирги дақиқаларда Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобидаги ғалабани илиб кетганди. Эртага бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин қўқонликлар таркибида йўқотишлар етарлича. Суҳроб Бердиев, Музаффар Музаффаров, Ҳамидулло Абдухамидовлар жароҳат сабаб иштирок эта олмайди. Филип Раевац, Иван Йосович, Якуба Бамба каби легионерлар шартномаси якунлангани сабаб уйига жавоб бериб юборилган. "Пахтакор"дан Егор Кримец "Қизилқум" билан учрашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Ҳимоячи чорак финалда "Сўғдиёна" билан баҳсда ҳам сариқ карточка олганди. Шу тариқа, Кримец ярим финални дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Шерзод Аъзамовда кичик жароҳат бор. Ашурматов ва Арвеладзе бошчилигидаги жамоалар ўртасидаги ўйинда ғолиб ким бўлишини эртага билиб оламиз, боиси "Майдон текис, тўп эса думалоқ". "Пахтакор" мавсумни олтин дубл билан якунлашни мақсад қилган бўлса, "Қўқон-1912" тарих яратиш йўлида олдинга дадил қадам ташламоқда.

"Бахтиёр акани кубоклардаги тажрибалари катта. Буни АГМК жамоаси орқали исботлаганлар. Эндиликда буни "Қўқон-1912"да такрорламоқчимиз. Албатта, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч беради. Улардан биринчи галда ўзларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан. Шундагина жамоамизга бутун вужудлари билан мухлислик қила олишади. Қўқонда жонкуяр мухлислар жуда ҳам кўпчиликни ташкил қилади",- деган эди Сардор Азимов сайтимизга берган интервьюсида.

Футболдан завқланинг ва бизни кузатишда давом этинг! 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика