UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  35 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  4 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  26 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичидан жой олган учрашувларнинг вақти аниқ бўлди.

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари иштирокидаги 3та учрашувни 17:00га белгилади. Бунда учрашувлар ифторлик вақтигача якунига етиб улгуради.

Суперлига ўйинлари иш кунида 18:00дан эрта бошланмаслиги белгилаб қўйилганди. Про-Лига клублари эса ўзаро келишиб, учрашувлар вақтини тайин қилиб келаётганди. "Спорт" телеканали бу сафар Про-лиганинг "Ифтихор" ҳамда "Динамо" жамоалари иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишни лозим деб топди ва кубок доирасидаги бу икки жамоа ўйинларини 17:00га қўйишни сўради.

Шу орқали футбол мухлислари Ёшлар Иттифоқи асосида тузилган "Ифтихор" клуби ҳақида маълумотга эга бўлиб олади. Айни вақтда мазкур жамоа томонидан қурилаётган стадионда таъмирлаш ишлари якунига етмаган. Етган тақдирда ҳам, уни ИИВ ҳамда ПФЛ комиссиялари алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиши керак бўлади. Шунингдек, янги стадиондан трансляция уюштириш имкониятини МТРК вакиллари текширувдан ўтказиши лозим. Бу ишларни 29 май санасигача якунлаш учун ҳозир анча кеч. Шундан келиб чиқиб, "Ифтихор" — "Пахтакор" ўйини Олтиариқдаги Суперлига талабига жавоб бермайдиган стадионда эмас, балки Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Самарқанднинг "Динамо" клуби "Қизилқум"га қарши кураш олиб боради. Самарқанд шаҳри аҳолиси катта футболни соғиниб қолгани сир эмас. Айни вақтда "Динамо"нинг Про-Лигадаги иштирокини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, "Спорт" телеканали Самарқанддаги футбол учрашувини ҳам жонли намойиш этиш истагини билдирди. Бу ўйин ҳам ифторлик вақтига қадар якунига етиб улгуради.

Нукусдаги учрашув стадион ёритиш тизимидаги муаммолар туфайли 17:00да старт олади. ПФЛ Суперлига клубларининг олдига бу борада талаб қўйган, Про-лига клублари амал қилиши керак бўлган талаблар эса яқин кунлар ичида эълон қилинади. Бунда Про-лига клублари босқичма-босқич ривожланиб бориши кўзда тутилади.

Ўзбекистон кубогининг қолган учрашувлари худди Суперлигадаги ҳолат каби старт олади. Яъни, улардаги танаффус ифторлик вақтига тўғри келади. Шундай қилиб, "Спорт" телеканали 1/8 финал босқичининг жами 4та учрашувини жонли кўрсатади.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал

29 май (сешанба)

17:00  “Ифтихор” — “Пахтакор” (live)
17:00  “Орол” — “Андижон”
19:02  “Бунёдкор” — “Сўғдиёна” (live)
19:22 “Машъал” — “Сурхон”

30 май (чоршанба)

17:00  “Динамо” — “Қизилқум” (live)
18:57  “Қўқон-1912” — “Нефтчи”
19:03  АГМК — “Насаф” (live)
19:03  “Локомотив” — “Шердор”

1/8 финал босқичи ғолиблари фақатгина битта ўйин орқали аниқланади. Яъни, учрашув асосий ва қўшимча дақиқалари дуранг билан якунига етса, пенальтилар сериясига навбат берилади.

Мазкур ҳолат жонли эфир режаларига тегишли тартибда ўзгартириш киритиши мумкин. Агар биринчи ўйинлар қўшимча дақиқаларга қадар чўзилса, у ҳолда “Спорт” телеканали вазиятдан келиб чиқиб иш кўради.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика