Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Нефтчи"дан ўтиб кетди

Футбол бўйича мамлакат кубогининг 30-финали якунланди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Навбаҳор"ни экстра-таймда енгиб кетишди(2:1).

Шу тариқа "аждарлар" ўз тарихида 3-бор мамлакат кубогини қўлга киритди ва мусобақадаги ғалабалар сони бўйича Фарғонанинг "Нефтчи" клубини ортда қолдириб, "Навбаҳор"га етиб олди:

1. "Пахтакор" — 13 карра (1993, 1997, 2001-2007, 2009, 2011, 2019, 2020)

2. "Бунёдкор" — 4 карра (2008, 2010, 2012, 2013)

3-4. "Навбаҳор" — 3 карра (1992, 1995, 1998)

3-4. "Насаф" (2015, 2021, 2022)

5. "Нефтчи" — (1994, 1996)

6. "Дўстлик" (2000)

7. АГМК (2018)

Сал кам чорак асрлик танаффусдан кейин финалда ўйнаган "Навбаҳор" кубокнинг ҳал қилувчи баҳсидаги 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Бугун 8-марта финалда ўйнаган "Насаф" эса 3-бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритади. Эслатиб ўтамиз, "аждарлар"нинг 1-кубоги 2015 йилда Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида қўлга киритилган эди. Ўшанда Бердиев шогирдлари пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. 2-кубокка эса ўтган йили "Пахтакор"га қарши финалда эга чиқилган.

Факт: Финалларда ўйнаш бўйича Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мутлақ рекордчи ҳисобланади (17 марта).

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ


Манба: championat.asia