Таҳлил. Бердиевда таркиб зўр, лекин муаммолар бор. Бабаян Намангандаги имтиҳонни 5 баҳога топширди
20 фев 06:48
Янгиликлар
Таҳлил. Бердиевда таркиб зўр, лекин муаммолар бор. Бабаян Намангандаги имтиҳонни 5 баҳога топширди
Нимчорак финалнинг илк ўйинида рақибларини ўз майдонида қабул қилган икки жамоа ҳам бир хил 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекишди. Бу қайсидир маънода сафар олдидан нисбатан ишонч берган бўлса, яна бошқа томондан айрим хавотирларни ҳам уйғотмасдан қолмади. Ҳар ҳолда ғалаба дурангдан яхшироқ эди, дейишдан аввал жамоаларга назар ташлашимиз, сабабига киришишимиз талаб этилади.
Насаф Карши |
AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур 14/02/2024, 19:00 0
:
0
Тугади
|
Аль-Аин |
"Насаф" ҳали уйғонмади
Таркибга қўшиб олган футболчиларидан, легионеру, юлдузлардан барчанинг боши осмонга етди. Бўлди, "Насаф"да муаммо йўқ, исталган рақибни ютади. Аммо унутмаслик керакки, қуруқ таркибнинг ўзи йиғилгани ғалабани чўнтакка солиб қўймайди.
1. Ўзбекистонда ҳали мавсум бошлангани йўқ
Агарда ўтган йилнинг кузидаги иштаҳаси очилган "Насаф" бўлганида кеча "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмасди. "Аждарлар" сўнгги расмий учрашувини 4 декабрь куни ўтказган. Бердиев Креспога қарши эса 14 февраль куни жамоасини майдонга бошлаб тушди. 2 ойлик танаффус катта футбол учун ҳаддан ташқари кўп. Ўзбекистондаги футбол тақвими бўйича бу паллада ҳордиқ чиқариш, тикланиш ва тайёргарлик жараёни кетади. Ўртоқлик учрашувлари эса ўз йўлига. "Ал Айн" Қаршига келишдан аввал 9 февраль куни расмий ўйин доирасида "Иттиход Кальба" (2:0) билан баҳсда қатнашиб келди. Креспо шогирдлари кеча ҳам расмий ўйинда қатнашди, Президент Кубогида "Ал Ваҳда"дан устун келишди (1:0). "Насаф"га нисбатан "Ал Айн" футболчилари ўйин ритмига эга. Улар бу ўйиндан сўнг 25 февраль куни "Банияс"га қарши тўп тепади. "Насаф"га қараганда "Ал Айн"да бу муаммо деярли йўқ.
2. Футболчилар қандай ҳолатда эди?
"Аждарлар" устози шу куни Алибек Давронов, Ислом Кенжабоев хизматидан фойдалана олмади. Айниқса ҳужумда кескинликни ошириш, қанотлардан ҳужумчиларни тўп билан таъминлашда Кенжабоевнинг ёрдами тегиши мумкин эди. Иккинчи фактор, футболчиларнинг ҳар хил ҳолатда эканлиги. Масалан кўпчилик шу куни Бобир Абдихолиқовни танқид қилди. Ҳужумчи 2 ойга яқин вақтни терма жамоа билан ўтказди ва бирорта ўйинда амалиётга эга бўлгани йўқ. Фаластин билан 15 дақиқани ҳисобга олмаганда 3,5 ой бирорта учрашувда майдонга тушмаган эди. Зоран Марушич "Насаф" ихтиёрига ўйиндан 5 кун аввал етиб келган, Насруллаевни эса жароҳат қийнаётганди. Виктор ҳали жамоага тўлиқ киришиб кетмагани маълум.
3. Таркиб ва ўйин
Дарвозада Абдувоҳид Неъматов, мудофаа марказида Ғайбуллаев, Голбан, Муҳаммадиев ўрин олган бўлса, Бердиев Мурод Раҳматовни тушириш орқали кичик сюрпиризни тақдим қилди. Чап қанотда Шароф Муҳитдинов ҳаракат қилди. Таянч нуқтасида Мозговой ва Сидиқов, ҳужумчи ортида Чогадзе ва Бозоров, соф форвард Абдихолиқов илк дақиқалардан ҳаракат қилди. "Насаф" устози 3-4-2-1 тактик-схемасидан фойдаланди. Шундай баҳслар бўладики, ҳисоб жамоалар кўрсатган ўйинга мос бўлмайди.
Лекин шу куни ҳеч бир жамоа мутлақ устунликка эга бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда "Ал Айн" ҳужумлар сонини оширди. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият шубҳасиз Раҳимининг амалга оширган жарима зарбаси бўлди. Шу пайтда яхши ҳам рақиб сафида Омар Абдулраҳмон йўқ эди, деб қўйдик.
"Насаф"нинг биринчи бўлимдаги зарбалари
50-дақиқалардан сўнг амирлик жамоаси бирин-кетин зарбалар беришни бошлади ва уларнинг фақат 2таси дарвозага аниқ борди. Кўриб турганингиздек 4та зарбани жарима майдончаси ташқарисидан амалга оширган. "Насаф"да ҳам кўрсаткич худди шундай, дарвоза томон зарбалар 2тани ташкил қилди. Биринчи бўлимда Бозоровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
Ўйиннинг иссиқ картасидан кўриш мумкинки, биринчи бўлимда мезбонлар дарвозаси олдида кескинлик бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда эса "Ал Айн" фаолликни оширди ва ҳужумлари ҳам хавфли кўриниш олди. "Насаф" ҳали жисмонан тўлиқ 90 дақиқа ўйнайдиган ҳолат эмаслиги барибир сезилди.
Биринчи бўлим харитаси
Иккинчи бўлим харитаси
Эртага Қарши клуби БААда меҳмон бўлади. Рўзиқул Бердиев барибир катта таваккал қилмаса керак. Агарда Қаршида мағлуб ёки ўта йирик ҳисобда ютқазганида йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ десак. Ҳали имконият бор ва улар бундан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради.
4. Қизиқ факт, "Насаф" ўз тарихида сафарда "Ал Айн"га гол урмаган. 2016 йилги ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ютуқни тантана қилган.
"Ал Айн" - "Насаф" 2:0
Голлар: Данило Морено 39, Исмоил Аҳмад 90
“Ал-Айн”: 17. Холид Эйса, 5. Исмоил Ахмад, 6. Флипп Бастос, 9. Дянфрес Дуглас, 10. Умар Абдулраҳмон (с), 16.Муҳаммад Алрақи (Диаки, 69), 19. Муҳанад Салим, 23. Муҳаммад Ахмад Ғариб, 29. Ли Мюнг Жи, 50. Муҳаммад Фаёз, 70. Данило Асприлло.
Захира: 75.Хамад Алмансури, 8.Рашид Ийсо, 11. Саид Алхотири, 18.Иброҳим Диаки, 20. Ҳилол Саид, 77. Муҳаммад Фавзи.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов (27.Ислом Рашидхонов, 35), 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Эркин Бойдуллаев (38.Дониёр Нарзуллаев, 80), 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов (14.Шароф Муҳитдинов, 68), 45. Бобур Абдухолиқов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
Аль-Аин Kodjo Laba - 55', Софьян Рахими - 90' |
AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур 21/02/2024, 21:00 1
:
2
Тугади
|
Насаф Карши Акмаль Мозговой - 51' |
Навбахор Наманган |
AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур 15/02/2024, 19:00 0
:
0
Тугади
|
Аль-Иттихад |
Самвел Бабаян муаммоларни қандай ҳал қилгани ва Саудия Арабистонидаги умид учқуни
Бу ўйиндан аввал "Ал Иттиҳод"ни яққол фаворитга чиқариш тўғри бўлмас эдим. Ўзим ҳам телеграм каналимда Саудия Арабистони клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилгандим. Лекин ОЧЛ гуруҳ босқичида кучли рақибларга қарши ўйнаш ҳадисини яхши ўзлаштирган ва "Ал Ҳилол" майдонидан 1 очко билан қайтган Самвел Бабаян яна муаммо бўлишини кутиш мумкин эди. Амалда ҳам шундай бўлди.
1. Таркибдаги муаммолар ечими
Самвел Бабаян олдида ўнг қанот ҳимоясини қандай тўлдириш жумбоқ эди. "Олимпик" футболчиси Саидазамат Мирсаидов мураббийнинг режаларидан ўрин олган ва ўнг қанот ҳимояси унга ишониб топширилаётганди. Лекин "Олимпик" кутилмаганда футболчисини ортга қайтарди ва бу режаларга таъсир қилгани аниқ. Мураббий эса олдин ҳам ўйнатган Жамшид Болтабоевни ўнгга жойлаштирди. Иккинчиси эса Иванович билан марказий ҳимояда ким ўйнаши эди. Бошқа ҳимоячилар йўқлиги учун таянч нуқтасидаги кимдир орқага тушишини тахмин қилдим. Иброҳим Йўлдошев жароҳати боис майдонга тушмаслиги янада бунга шубҳа қолдирмади. Ҳимоя қўрғони эса икки сербиялик Жокич ва Ивановичдан ташкил топди. Аброр Исмоилов ва Одил Ҳамробеков таянчда, Собиржонов ва Жиянов қанот ярим ҳимоячилари, Искандеров ҳужумчи ортида эркин футболчи, ҳужумда эса Табатадзени кўрдик.
2. Наманган мудофааси уйдаги миссиясини бажарди
Гарчи уйда ўйнаётган бўлсада "Навбаҳор" "Мумбай Сити"га қарши эмас, "Ал Иттиҳод"га қарши майдонга чиққанди. Уларга эса очиқ ўйин таклиф қилиш катта таваккал ҳисобланар, бунинг учун камида Абрамов бўлиш керак эди. Бенземасиз келганига қарамай рақиб сафида Абдулраззак Ҳамдаллаҳ, Ромариньо бор эди. Айнан Ҳамдаллаҳ Бенземадан ҳам кўра хавфлироқ эди. Марокашлик ҳужумчи Намангангача "Ал Иттиҳод" таркибида 3та ўйинда 4та гол урганди. 18 февраль куни у яна дубл қайд этди. Эртага ҳам айнан у асосий қурол бўлиши аниқ. Наманганликлар мудофааси эса душман отган ўқларга муносиб қалқон вазифасини бажара олди, тамом. Яъни улар ўз миссиясини бажарди. Энди шу ишни Саудия Арабистонида ҳам бажариш зарур. Биринчи ўйиндан сўнг "Навбаҳор"нинг умид учқуни, деб ҳимоя ва таняч нуқтасини айтишим мумкин.
3. "Навбаҳор"да захира тор. Лекин бунинг вақти келганди
Самвел Бабаян матбуот анжуманида айтганидек таркиб борасида бу йил аввалгиларга нисбатан катта танлов йўқ. Эътибор берадиган бўлсак, "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда "лочинлар" захирасида 2006 йилда туғилган Шодиёр Шодибоев, Озодбек Ўктамов, Шерзодбек Абдулбориев, "Навбаҳор-Фарм" жамоасидан Достон Абдулхаев, 2004 йилда туғилган Наврўзбек Иминжонов бор эди. Тушиши мумкин бўлган Ҳақназарий ва Никабадзедан фойдаланилди. Юқоридаги футболчилар аллақачон имконият олиш вақти келган эди. Мавсум давомида улар етарлича амалиётга эга бўлиб борсалар, "Навбаҳор" ўзи учун кейинги йилларга яхши захира тайёрлаган бўлади.
4. "Навбаҳор" ОЧЛда сафарда ҳали мағлуб бўлгани йўқ
"Лочинлар" ОЧЛ гуруҳ босқичида 3та ўйинни сафарда, 3тасини уйда ўтказди. Айтиш мумкинки, жамоа меҳмондаги учрашувларда мағлуб бўлгани йўқ. "Ал Ҳилол" билан дуранг, "Нассажи Мазандаран" ва "Мумбай Сити" майдонидан ғалаба билан қайтди.
1-тур. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1
Голлар: Ал Булайҳи 90+10 - Тома Табатадзе 52
4-тур. "Нассажи Мазандаран" - Навбаҳор" 1:3
Голлар: Реза Азади 68 - Игорь Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 48
6-тур. "Мумбай Сити" - "Навбаҳор" 1:2
Голлар: Эл Хайати 15 - Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3
Аль-Иттихад Абдерразак Хамдалла - 45', Тома Табатадзе - 87' |
AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур 22/02/2024, 21:00 1
:
2
Тугади
|
Навбахор Наманган Карим Бензема - 25' |
Бўлажак ўйинда Ўзбекистоннинг икки жамоасига ҳам омад тилаймиз.
Фикрлар