UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

"Андижон" водий дербисида аср ғалабасини қўлга киритадими? "Насаф" қаршисида ноқулай рақиб, "Динамо" стартда яна "Навбаҳор" меҳмони Янгиликлар

"Андижон" водий дербисида аср ғалабасини қўлга киритадими? "Насаф" қаршисида ноқулай рақиб, "Динамо" стартда яна "Навбаҳор" меҳмони

Суперлиганинг 1-турида бир нечта қизиқарли учрашувлар борлигини кўришимиз мумкин.

Дастлабки турларда жамоаларнинг имкониятлари тенглиги, ҳали тўлиқ ритмга тушиб олмагани ўйинларнинг муросасиз ўтишини таъминлайди. Биз мазкур тур олдидан бир қатор қизиқарли фактларга юзланамиз. 

ОКМК - "Бухоро"

- "Бухоро" Суперлига доирасида сўнгги бор 2016 йил Олмалиқда ОКМКни мағлуб этган. 

- ОКМК охирги маротаба рақибига 2019 йил сафарда имкониятни бой берган.

- Жамоалар ўртасидаги охирги 5 та ўйинда дарвозаларга мунтазам гол уриб келинган. 

- Улуғбек Бакаев мураббий сифатида охирги мартта 2021 "Сўғдиёна" бошқарувида ОКМКни таслим қилган.


"Қизилқум" - "Сурхон"

- Термиз клуби 5 йилдан буён "Қизилқум" майдонидан ғалабасиз қайтмоқда. "Сурхон"нинг сафардаги сўнгги 3 очкоси 2020 йилги мавсумда қўлга киритилган. 

- "Сурхон" 3 йилдан буён Суперлигани ғалабасиз бошламоқда. Жамоа сўнгги бор 2021 йил мавсумнинг илк турида "Металлург"га қарши ўйинда ютуқни тантана қилган. 


"Қўқон-1912" - "Андижон"

- "Андижон" сўнгги бор Суперлигада "Қўқон-1912"ни 2003 йилда мағлуб этишни уддасидан чиққан. Кейинги 10 та тўқнашувнинг 6 таси қўқонликлар фойдасига ҳал бўлган, 4 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.

- "Бургутлар" шу пайтгача рақибини сафарда бир бор енгган. Жамоанинг ягона ғалабаси 1998 йилги мавсумда қайд этилган (6:0). Жамоа 21-асрда ҳали Қўқонда зафар қучмаган.

- Икки жамоа 3 йилдан сўнг яна Суперлигада учрашмоқда. Улар охирги маротаба 2021 йил Қўқонда тўқнаш келган ва дурангга имзо чекишган. 

- "Андижон" Суперлигага қайтганидан буён мавсумни мағлубиятсиз бошламоқда. Александр Хомяков шогирдлари 2023 йил Қаршида "Насаф"дан устун келган бўлса, 2024 йил Олмалиқда ОКМКдан бир очко олиб қайтган. 

- "Қўқон-1912" икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигада иштирокини бошлайди. 



"Бунёдкор" - "Нефтчи"

- Фарғоналиклар кетма-кет 3 мавсумдан буён Суперлиганинг 1-турида 3 очкога эга чиқмоқда. 2022 йил "Қўқон-1912" (1:0), 2023 йил "Металлург" (3:0), 2024 йил "Сўғдиёна" (2:1) устидан ғалаба қўлга киритилган.

- "Бунёдкор" сўнгги маротаба 2023 йил "Нефтчи"дан устун келган эди. Ўтган мавсумдаги 2 та ўйинда ҳам фарғоналикларнинг қўли баланд келган (3:0, 2:1).


"Хоразм" - "Шўртан"

- Жамоалар 15 йилдан сўнг яна Суперлигада тўқнаш келади. Ўзаро ўйинлардаги сўнгги баҳс 2010 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда ғузорликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

- "Хоразм" Суперлигада ҳали "Шўртан"ни мағлуб этмаган, 6 та ўйин 2 та дуранг, 4 мағлубият. 

- "Хоразм" элитада 15 йилдан кейин тўп тепади. Жамоа 2010 йил Про лигага (Биринчи лига) тушиб кетганидан сўнг ҳали Суперлигада иштирок этмаган. 

- "Шўртан" 7 йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигада ўйнайди.


"Навбаҳор" - "Динамо"

- "Динамо" бу турда тарихий ғалабани нишонлаши мумкин. Самарқандликлар Суперлига доирасида ҳали меҳмонда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрата олмаган, 26 та ўйин 20 мағлубият, 6 дуранг. 

- "Лочинлар" сўнгги бор 2014 йил ўз майдонида очко йўқотган. Ўша ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

- "Динамо"га 10 йилдан бери "Навбаҳор"ни ютиш насиб қилаётгани йўқ, Самарқанд жамоаси 2015 йил ўз майдонида 3 очколик бўлган (2:1).


"Насаф" - "Сўғдиёна"

- "Сўғдиёна" кетма-кет 4 йилдан буён Қаршидан очко билан қайтмоқда. "Насаф" ўз майдонида 2020 йилдан буён рақибини мағлубиятга учрата олмаяпти.

- Бердиев ва Бошкович қарама-қаршилигида устунлик черногориялик мураббий томонида. "Сўғдиёна" устозида 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубият бор. 

- "Аждарлар" ўзаро учрашувларда сўнгги бор 2023 йил жиззахликлар устидан ютуқни тантана қилган (2:1).

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика