UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  6 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  5 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

"Насаф" –"Навбаҳор" 0:1
14 апрель, якшанба. "Марказий" стадиони
Бош ҳакам
: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов


"Насаф": 91. Зафар Сафоев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (20. Виктор Да Силва Матос 71`), 10. Бобир Абдихолиқов (32. Зоран Марушич 65`), 22. Игор Голбан (14. Шароф Муҳитдинов 22`), 30. Темур Чогадзе (27. Ислом Кенжабоев 46`), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (21. Дониёржон Нарзуллаев 22`), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич.
Захира: 13. Адҳамжон Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 44. Шаҳзод Акрамов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев 66`), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
Захира: 12. Александр Лобанов, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдуҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Имижонов.


Насаф

Ўзбекистон Кубоги. 1-тур

14/04/2024, 17:00

1
:
0
Тугади

Навбаҳор

Филип Иванович - 49'

45'
90'
22'  Игорь Голбан (Шароф Муҳитдинов)
22'  Жамбули Жигаури (Дониёр Нарзуллаев)
41'  Шерзод Насруллаев
46'  Темур Чогадзе (Ислом Кенжабоев)
65'  Бобир Абдихолиқов (Зоран Марушич)
71'  Жавоҳир Сидиқов (Виктор Да Сильва)
90'  Виктор Да Сильва
49'  Филип Иванович
66'  Асадбек Собиржонов (Иброҳим Йўлдошев)
87'  Иброҳим Йўлдошев




Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+8-дақиқа. Бўлди, Темур Тўхтасинов финал ҳуштагини чалди ва "Навбаҳор" сафардан уч очко билан қайтадиган бўлди.

90+7-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўхтасинов жарима майдончасида йиқилган Виктор Да Сильвага симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.

90+2-дақиқа. Зарбани Марушич амалга оширади. Зарба ва Ўткир ЮСУПОВдан ажойиб сейв! Кипер бу ҳолатда ҳам жамоасини қутқарди. 

90+1-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ?! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда. "Насаф" мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин.

Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Жамшид Болтабоев Ойбек Бозоровга нисбатан фол ишлатди. 

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Йўлдошевга бу вазият учун карточка кўрсатилди.

87-дақиқа. Иброҳим Йўлдошев ва Зафар Савоев тўқнашувидан кейин ҳар икки футболчи майдонга қулади.

85-дақиқа. "Навбаҳор" ҳимоячиларига тин бериш учун ҳам ҳужумга ўтишга уринмоқда, тўпни ўз назоратида ушлашга ҳаракат қиляпти.

83-дақиқа. Энди қарши ҳужумда Йован Жокич қулай вазиятда мўлжални аниқ ола билмади. 

82-дақиқа. Насруллаев-Марушич-Да Сильва комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

78-дақиқа. Табатадзе бир ўзи бўлишига қарамай, жарима зарбаси ишлаб олди. Ғолиб Ғайбуллаев рақибини фол билан тўхтатди. 

75-дақиқа. Тома Табатадзе ёрдам кўрсатилиши керак. Ҳужумчи майдонда ўтирибди. 

Қўшимчасига ҳужумда фол ҳам қайд этилди.  

73-дақиқа. Уххх! Бурчакдан узатилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев боши билан кучли тарзда дарвозага йўллади, Ўткир Юсупов яна ишончли ҳаракат қилиб, жамоасини голдан қутқарди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Жавоҳир Сидиқов ўрнига Виктор Да Сильва тушди. 

Бурчак зарбасидан кейин ҳам мезбонлар ўз ниятига ета олишмади. 

69-дақиқа. Стандарт вазият. Станоевич тўп олдида - ҳимоячига тегиб, тўп майдон ташқарисига йўл олди, бурчак зарбаси. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Асадбек Собиржонов ўрнига Иброҳим Йўлдошев жангга ташланди!  

65-дақиқа. Ўзгариш! Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Зоран Марушич майдонга туширилди. 

64-дақиқа. "Аждарлар"да яна бир стандарт. Узатмадан кейин Юсупов олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди. 

63-дақиқа. Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми чап қанотдан ривожлантирилди, бироқ Собиржоновнинг узатмаси ёки шунчаки қовушмади, ёки шериклари уни тушунмади. 

61-дақиқа. Узатмадан кейин тўп дарвозага қараб кетаётганида Жамшид Болтабоевдан "сейв" кўрдик.   

60-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

56-дақиқа. Уххх! Ажойиб комбинация ва Насруллаев боши билан тўпни ташлаб бергач, Станоевич кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегди!

51-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор жавоби ҳам узатмадаги ноаниқлик туфайли якунига етмади.  

50-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми қовушмади. 

48-дақиқа. ГООООООООЛ! Ҳужумга борган ҳимоячи Филип Иванович "лочинлар"ни олдинга олиб чиқди! Аброр Исмоиловнинг аниқ зарбасини Сафоев қайтарди, лекин қайтган тўпга ҳаммадан биринчи айнан Иванович етиб келди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди!

Ўзгариш! "Насаф" таркибида Темур Чогадзе ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинга қўшилди. 

45+3-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. "Насаф"нинг бу ҳужумини ҳам "лочинлар" қийинчиликсиз бартараф этишди.

Жарима майдончасига ёриб кириб кетаётган Исмоиловни тўхтатишнинг бошқа йўлини топа олмади Шерзод.

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Шерзод Насруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

38-дақиқа. Шароф Муҳитдинов узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, аммо Ўткир Юсупов ҳам ўз ўрнида. 

36-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор ҳужуми чап қанотдан Собиржоновнинг узатмасига жарима майдончасидагилар ета олмаслиги билан якунланди.

35-дақиқа. Дониёр Нарзуллаев қанчалик уринмасин қанотга узатилган тўпга ета олмади.  

32-дақиқа. "Насаф" футболчилари техник хато туфайли тўпни майдон марказида йўқотишди. 

29-дақиқа. "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми охирига етмай қолди.

23-дақиқа. Ҳозиргина майдонда тушган Шароф Муҳитдиновнинг стандартдан берган зарбаси кучли, аммо анча ноаниқ чиқди. 

22-дақиқа. Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қоида бузилди. 

22-дақиқа. ЎзгаришларИгорь Голбан ва Жамбул Жигаури ўрнига Шароф Муҳитдинов ҳамда Дониёр Нарзуллаев майдонга туширилди. 

20-дақиқа. Аввалига ўнгдан, кейин чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган меҳмонлар футболчиси топилмади.  

19-дақиқа. Энди "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда. 

14-дақиқа. Жаримадан берилган зарбадан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

12-дақиқа. "Насаф" тўпни назоратида ушлаб турибди ва рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. 

9-дақиқа. Насруллаевнинг чап қанотдаги фаоллигидан кейин Юсупов дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ кипер ҳам ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.

4-дақиқа. Ғолиб Ғайбуллаев марказда Собиржоновга нисбатан фол ишлатди. 

3-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

2-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини "Насаф" амалга оширади.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Жамшид Искандеров бошлаб берди. 

Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+16   
14 апр 19:21:20
Ezozjon
Barcha navbahor muxlislarini ushbu g'alaba bilan tabriklayman . Qarshidan nasaf muxlisi
+13   
14 апр 17:53:03
Абдугаффор . N
1-0 Навбахор фойдасига. ( тахмин)
+12   
14 апр 18:15:14
SATTIBOYEV ABRORJON ABDULXATOVICH
Vodiyda futbol kuchayib ketibdi
+11   
14 апр 19:00:59
islombek6767
Насаф-Ўткир Юсупов 0:1
+8   
14 апр 20:00:40
Paxtakor........uz
Nurbek Primov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Berdievni kayfiyati yuq edi yuqoridan buyruq kelgan
Nasaf yutsa muxlislari: "biz dunyodagi eng kuchli jamoamiz". Yutqazsa: "tepadan buyruq bo'lgan.". Shunaqa narsalar kallalaringga qayoqdan keladi xa
+7   
14 апр 17:55:59
Navbahor Real
Иккита жамоага хам омад. Кучлиси ютсин асосийси чиройли ўйин бўлсин. Футбол кўрайлик мазза қилиб. Ғийбат фисқу фасотлар йироқ бўлсин.
+7   
14 апр 17:05:26
Шуржи шахрисабз
Ikkala kamoagaham omad, kuchlisj yutson. Nasaf muxlisi.
+6   
14 апр 19:56:16
ислом примов
Насафни маглубиятида Рузикул айбдор нега куев турани туширди куевчани хатоси Билан гол булди. Таркиб танлашда адашди.
+6   
14 апр 19:02:41
Farhod
Penaltini faaqat NAVBAXOR TEPMAYDI QUWIMCHA VAQTDA ...UTKIRRR YUSUPOVDAN ALANGALI SAALOMM.NAVBAXOR OMAD GAP YU .
+6   
14 апр 18:57:42
Navbahor Real
Ўткир Юсупов бутун Ўзбекистон учун ўйнади гап йўқ исботлади N: 1
+5   
14 апр 19:13:08
Fc nasaf fc
Navbahor kubik chempioni
Bu yil guruhda qolib ketsak ham mayli kubik yetarli
Bu yil bor eʼtiborni chempionlikka qaratishimiz kerak olgʻa nasaf
+5   
14 апр 19:10:23
Bek Jan
уткирни узига кайтгани рост булсин. навбахор мухлиси сифатида уйин чузиш ва голдан кейин уйинни ташлаб куйишиги каршиман
+5   
14 апр 19:09:34
Chelsea vs Nasaf
Ўйин қахрамони Ўткир
+5   
14 апр 19:00:32
A.S.А
Офарин Уткир Юсуповга! Насафга карши бир узи туриб берди. Навбахор мухлисларини табриклаймиз!
+5   
14 апр 18:58:56
ERKIN FIKR
Oʻtkir termada ham shunaqa tursaykan...Nasafda penalti tepaoladigan odam qurib ketganmi, nuqul brak chiqadi...berdiyev bu topoylarga penaltini oʻrgatsin oldin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика