Ўзбекистон кубоги финалини бошқарадиган ҳакам маълум, бу Эрматов эмас

Narzulla Saydullayev
26 окт 2018
28 октябрь куни Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтади.

Олинган маълумотларга кўра, АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувни андижонлик Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам бу мавсум "Пахтакор"нинг иккита ўйинида ишлаган. Тошкентда "Сўғдиёна" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган, Бухорода 0:1 ҳисобида имконият бой берилган.

Тўхтасинов 2018 йил АГМКнинг учта учрашувида ҳакамлик қилди. "Насаф" (0:0) ва "Нефтчи" (2:2) билан баҳсларда дуранг қайд этилди, "Металлург"га имконият бой берилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia