UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  43

Ўзбекистон Кубоги. Финалдан олдин АГМК вакиллари ўз фикрларини билдиришди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. Финалдан олдин АГМК вакиллари ўз фикрларини билдиришди

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва АГМК клублари тўқнаш келади. Бугун ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжумани "Самарқанд дарвоза" мажмуасида бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов, футболчилар Акмал Шораҳмедов, Владислав Касминин, Элгужа Григалашвили ва Шаҳзодбек Нурматов иштирок этди.

Миржалол Қосимов: - "Эртага биз учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам муҳим ўйин. Қизиқарли баҳс бўлади деб ўйлайман, сабаби финал битта баҳсдан иборат, ҳар доим ҳам финалга чиқилавермайди. Бундан ташқари кубокда ғолиб бўлсак ОЧЛга йўлланма оламиз. Шу боис мазкур беллашувга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Хабарингиз бор, куни кеча клуб бош ҳомийси ОКМКнинг 70 йиллик юбилейи нишонланди. Фурсатдан фойдаланиб барча ходимларни табриклайман. Авваломбор барчаси яратгандан, эртага ғалаба қозонишга ва кубокни Олмалиқ аҳлига совға қилишга ҳаракат қиламиз".


- Бу мавсум Суперлигада "Пахтакор"га қарши иккала баҳсда ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этилганди. Эртага финал. Бу сафар бошқачароқ ўйнайсизларми ёки ҳимоявийми?
- "Пахтакор"га қарши очиқ ўйин намойиш этиш яхшиликка олиб келмайди. Битта ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Финалда ўз услубимизда ўйнаймиз. Бу баҳсга Хавини олиб келмоқчи эдик, аммо ўхшамади (кулади).


- Биз учун ҳар бир мусобақа муҳим. Бу Суперлига бўладими, Кубок ёки лига кубогими фарқи йўқ. Барча рақибга муносиб тайёргарлик кўрдик ва майдонга тушдик.

- Қийинчиликсиз роҳат йўқ. Мавсум бошида афсуски кутилмаган мағлубиятлар бўлди. Чемпионат баҳслари шиддатли ўтмоқда. Бугунги кунда иккинчи ўрин учун кураш ва лигада қолиш учун кураш қизиқарли давом этмоқда. Шундай курашлар кўп бўлса охир-оқибатда миллий терма жамоага фойда келтиради. Саралаш баҳслари миллий терма жамоамизга омад тилаймиз.


- Футбол жамоавий ўйин. Агар ютсак биргина мени ютуғим бўлмайди. Бунда йигитларнинг меҳнати катта аҳамият касб этади.

- Зафар Полвонов афсуски эртанги финалда майдонга туша олмайди. Сабаби айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

- Пенальтилар сериясига тайёрландикми? Футболда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Шу боис машғулотларда бунинг устида ишладик.


Владислав Касминин: "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Айниқса бу мавсумда, аммо иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Эртага максимал ҳаракат қилишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз".

Элгужа Григалашвили: "Ассалому алайкум! (ўзбек тилида) Эртага қийин ўйин бўлади. Рақибимиз жуда яхши жамоа. Умид қиламизки барчаси биз яхши тугайди".

Акмал Шораҳмедов: "Эртага менимча қизиқ ўйин бўлади. Сабаби "Пахтакор" ўтган йил финалдаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилади. Чемпионатда пастроқ ўринда бўлсак ҳам Кубок учун бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Стадионга келган мухлислар ёмон ўйин кўришмайди. Кучли жамоа ғолиб бўлсин".

Шаҳзодбек Нурматов: "Бизни оғир баҳс кутиб турибди, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз, ғалаба қозонишимизга ишонамиз".


- Ўтган йил "Пахаткор" сафида АГМКга қарши ўйнагансиз, бу йил эса тескариси...
Акмал Шораҳмедов:
- Футболчи қайси клубда ўйнаша ўша жамоа ютиши учун ҳаракат қилади. "Пахтакор" реванш олишни истайди, ўз навбатида мен ҳам бу йил кубокни қўлга киритиш учун майдонга тушаман.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика