Ўзбекистон кубоги. “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Андижон-2” жамоалари гуруҳ ўйинларига йўлланма олишди
27 мар 2022 18:27
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги. “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Андижон-2” жамоалари гуруҳ ўйинларига йўлланма олишди
Ҳал қилувчи учинчи босқичда иштирок этган “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Андижон-2” жамоалари рақиблари “Қумқўрғон-1977” ҳамда “Юниред” жамоаларини мағлубиятга учратишиб, Кубок ўйинларининг гуруҳ босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.
“Дўстлик” (Олтиариқ) D гуруҳидан жой олган бўлса, "Андижон-2" эса "F" квартетидан жой олди.
Ўзбекистон кубоги.
Саралаш ўйинлари. Учинчи босқич.
27 март, якшанба
ҚУМҚЎРҒОН-1977 – ДЎСТЛИК (Олтиариқ) – 0:3 (0:2).
Тошкент. “Чиғатой” стадиони. 156 томошабин.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Олим Абдувосилов, Ришат Нигманов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Зарбилло Умаров (42), Мўйдин Мамазулунов (43), Мусобек Музаффаров (85)
Амалга оширилмаган пенальти: Элнур Турсунов (79, “Дўстлик”)
Огоҳлантиришлар: Абдулла Чориев (45), Ҳусниддин Салайдинов (45), Илёс Носиржонов (75) - Муҳаммадҳайит Қўлдошев (37).
АНДИЖОН-2 – ЮНИРЕД – 1:0 (1:0)
Тошкент. “Чиғатой” стадиони. 152 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёржон Хотамқулов
Голлар: Азиз Усмонов (29)
Огоҳлантиришлар: Фазлиддин Зухриддинов (21), Азиз Усмонов (41) – Асомиддин Маматов (38), Шаҳзод Мухтороов (78), Фирдавс Пардабоев (90)
Четлатиш: Йўқ – Асомиддин Маматов (43, “Юниред”).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар