UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  3 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3

АГМКнинг бекор қилинган икки голи, қизил карточка, ВАР. "Насаф" Олмалиқда бир киши кам бўлиб финалга йўлланма олди Янгиликлар

АГМКнинг бекор қилинган икки голи, қизил карточка, ВАР. "Насаф" Олмалиқда бир киши кам бўлиб финалга йўлланма олди

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Ярим финал

14:30 - АГМК – НАСАФ 0:2  (ТУГАДИ)
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Тимур Гайнуллин
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Алибек Давронов 94 -  0:1, Андрия Калудерович (пенальти) 120+5 - 0:2

Гол урилмаган пенальти: Хусайн Норчаев 37

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 62). 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов (11.Мурод Тошматов, 83), - 23.Йован Жокич (22.Санжар Шоаҳмедов, 74), 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов ( 9.Зафар Полвонов, 83), - 28.Шоҳруҳ Гадоев, 18.Александр Касьян ( 27.Мартин Боаке, 62) 10.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 15.Аббос Отахонов, 42.Нодир Абдураззоқов,

«Насаф» (4-2-3-1) — 1.Умид Эргашев - 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 106), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев - 22.Акмал Мозговой, 88.Марко Станоевич - 20.Суҳроб Нуруллоев ( 2.Алибек Давронов, 85), 18.Баҳром Абдураҳимов (70.Абубакр-Ризо Турдиалиев, 75), 77.Ойбек Бозоров ( 50.Шоҳмалик Комилов, 90),- 19.Ҳусаин Норчаев (99.Андрия Калудерович, 90)
Захира: 13.Азамат Сойибов - 6.Мурод Раҳматов, 28.Сардор Саъдуллаев,71.Жасур Жумаев, 

Огоҳлантириш: Йован Жокич 12, Мирғиёс Сулаймонов 22, Баҳром Абдураҳимов 31, Акром Комилов 36, Ғолиб Ғайбуллаев 45+1, Шоҳруҳ Гадоев 101, Валижон Раҳимов 118

Четлатиш: Марко Станоевич 60

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Насаф" дастлабки финалчи. 

120+5. ГОООООООООЛ. Андрия Калудерович 11 метрлик зарбани аниқ йўллади. 

120+4. ПЕНАЛЬТИ. Голдан аввалги вазиятда Валижон Раҳимов қўли билан "Насаф" футболчисини чалганди. 

120. ГОООООООЛ. Дилшодбек Аҳмадалиев аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

118. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Валижон Раҳимов

111.Гол бекор қилинди. Санжар Шоаҳмедов тепаётганда Сардор Раҳмонов дарвозабоннинг йўлини ёпиб қўйганди. 

110. Раҳимбек Каримов ВАР тизимига юзланди. Сардор Раҳмонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолган бўлиши мумкин

109. ГОООООООООЛСанжар Шоаҳмедов учрашувда ҳисобни тенглаштирди. 

106. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов тушди. 

106. Иккинчи экстра-тайм бошланди. 

105. Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

101. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Шоҳруҳ Гадоев


94. ГОООООООООООООЛ. "Насаф" биринчи экстра таймларда ҳисобни очмоқда. Шоҳмалик Комиловнинг бурчакдан берган пасини Алибек Давронов боши билан голга айлантирди.

91. ЎЗГАРИШ. АГМК, Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Нодирбек Абдураззоқов туширилди. 

Биринчи экстра-тайм бошланди. 

Учрашувнинг асосий дақиқаси якунланди. Навбат экстра-таймларга. 

90+4. Умиджон Эргашев жамоасининг жонига оро кирди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ойбек Бозоров ўрнига Шоҳмалик Комилов,  Хусайин Норчаев ўрнига Андрия Калудерович тушди. 

89. УХХХХ. Дилшод Саитов тезлик билан олдинга ўтиб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбаси йўлига Валижон Раҳимов ғов бўлди. 

88. ЗАРБААААААА Санжар Турсунов кучли зарба йўллади. Умид Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Алибек Давронов тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. АГМК, Миржамол Қосимов ўрнига Зафар Полвонов, Акром Комилов ўрнига Мурод Тошматов тушди. 

80. ЗАРБААААА, Миржамол Қосимовнинг зарбаси кучли ва ноаниқ. 

76. ЗАРБААААА . Ойбек Бозоровдан ажойиб зарба. 

75. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Абубакр Ризо Турдалиев тушди. 

74. ЎЗГАРИШ. АГМК, Йован Жокич ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди. 

72. ЗАРБАААААААААААААА. Ўнг қанотдан юқорилатиб узатилган тўпни Акром Комилов боши билан дарвозага йўллади. Хавфли зарба. 

62. ЎЗГАРИШ. АГМК, Александр Касьян ўрнига Мартин Боаке, Мирғиёс Сулаймонов ўрнига Дилшодбек Аҳмадалиев тушди. 

60. ЧЕТЛАТИШ. "Насаф", Марко Станоевич. Лекин бош ҳакам ВАР тизимига юзланди. ВАРда такрорий вазиятларни кўрмоқда. Йўқ, ҳеч нарса ўзгармади. Марко майдондан четлатилди. 

59. Йован Жокич жиддий жароҳат олди. Марко Станоевич Жокичга нисбатан қўполлик ишлатди. Катта эҳтимол билан алмаштирилади. 

57. Ҳусайн Норчаев гол уриш учун қулай позицияга чиқиб борди ва зарба йўллади. Валижон Раҳимов тўпни эгаллаб олди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. АГМК ҳужумкорликни оширди. Йован Жокичнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

38. Ўйин давом этади. 

37. УХХХХХХХХХХ. ЙЎҚ. ГОЛ ЙЎҚ. Ҳусайн Норчаевнинг амалга оширган зарбаси дарвозас тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Акром Комилов

36. ПЕНАЛЬТИ. Раҳимбек Каримов АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп олдида Ҳусайн Норчаев

35. АГМК ҳимоячиси рақиб футболчисини кийимидан тортиб йиқитди. Раҳимбек Каримов ВАР тизимига юзланди. 

31. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов

25. Александр Касьяндан зарба, Умиджон Эргашев ўз ўрнида

22. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Мирғиёс Сулаймонов

15. Мирғиёс Сулаймановнинг зарбаси жуда жуда ноаниқ. 

12. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Йован Жокич

12. Ҳозирча дарвозалар олдида кескин вазият бўлгани йўқ.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ёрдамчиси Равшан Хайдаров ўйинни бевосита стадиондан кузатмоқда. 


Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув 14:30да бошланади. 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика