UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Меҳди Моҳиби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  0 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65

Ўзбекистон кубоги. АГМК кетма-кет учинчи йил финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. АГМК кетма-кет учинчи йил финалга чиқди

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг ярим финали доирасидаги АГМК - "Насаф" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Ярим финал
АГМК – НАСАФ 1:0 (тугади)
16 декабрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 16:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев 

Гол: Баҳром Абдураҳимов 16, 1:0

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Элгужа Григалашвили, 11.Мурод Тошматов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе, 23.Йован Жокич, 30.Жасур Умаров, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Миржамол Қосимов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Соибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Файсал Траоре, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 19.Ҳусайин Норчаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакризо Турдалиев.



ОКМК

Ўзбекистон кубоги. 3-тур

16/12/2020, 16:00

0
:
1
Тугади

Насаф

45'
90'
16'  



ЯНГИЛАШ 



Ўйин якунланди. АГМК финалда. Икки жамоага ҳам чиройли ўйин учун раҳмат айтиб қоламиз. 

90. Учрашувнинг асосий вақтига беш дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Насаф"дан кетма-кет зарбалаааар.  

84. АГМК футболчилари "Насаф" ўйинчиларини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолмоқда. 

84. Ўзгариш. Мурод Тошматов ўрнида Акмал Шораҳмедов ўйинни давом эттиради. 

83. Марко Станоевич йиқитилди. 

81. Валижон Раҳимооов. Сееейвввв. "Насаф"нинг жаримадан йўллаган зарбасини АГМК кипери қайтарди. 

80. АГМК ҳисобни ошириши мумкин эди. 

78. Меҳмонларда гол уриш учун яна бир имконияяяят. Лекин, голдан дарак йўқ. 

Сўнгги дақиқалар яқинлашган сари шиддат ортиб бормоқда. 

"Насаф"да қатор вазиятлаааар. Фақат гол уриш керак, холос. 

75. Ўзгариш. Мате Ватсадзе ўрнига Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвилининг ўрнига Сайдулло Раҳматов майдонга тушди. 

74. Зарбаааааа. Эхххх. "Насаф" футболчисида ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келган эди. 

70. Зарбаааааааа. Шароф Муҳитдиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини олмалиқликлар посбони осонликча эгаллаб олди.

67. Ўзгариш. АГМК, Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шаҳзод Нурматов майдонга тушди. 

64. Ўзгариш. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Ҳусайн Норчаев.

51. Зарбааааа. Станоевичнинг жарим майдончаси ичидаги зарбасини Валижон Раҳимов қайтарди. 

Ўйин темпи кўтарилди. Ҳисобда эса ўзгариш йўқ. 

50. Ҳавфли вазияяяят. "Насаф" футболчиси Бобир Абдихолиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

45. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

37. Огохлантириш. АГМК, Ҳусниддин Ғофуров.

Меҳмонлар охирги дақиқаларда анча фаоллашди ва назоратни қўлига олди. 

32. "Насаф"нинг уюштирган ҳужуми кескин тус олди. Мирғиёс Сулаймонов ҳужумни қайтаришда фаол ҳаракат қилди. 

26. Зарбааа. Шароооф Муҳитдинооов. Қандай вазият юзага келгандияяя.

24. Ислом Кенжабоевни рақиб жарима майдончаси ичида йиқитишди. Учрашув ҳаками қўполлик бўлмади деб ҳисоблади

22. Мезбонлар ўйинни назорат қилмоқда. Ташаббус тўлиқлигича АГМК томонида.

16. Гооооол. Баҳром Абдураҳимов Ҳусниддин Ғофуровнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини дарвозага йўллади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз Абдураҳимов ўз вақтида "Насаф" таркибида тўп тепган. 




13. Ўйин майдон марказида давом этяпти. Темп ўртача. 

"Насаф" ҳам бирин кетин пазицион ҳужумларни уюштирмоқда. 

3. Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан жуда фаол ҳаракат қилмоқда. 

2. Ухххххх. Абдувоҳид Неъматоооов. Дарвозабон жамоасини голдан қутқариб қолди. 

1. АГМКнинг илк ҳужумини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

Учрашув бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашувидан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 16:00да бошланади

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика