Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё кубоги саралаши олдидан ўтказадиган йиғинига жалб этилган футзалчилар номи эълон қилинди

Administrator
11 сен 2023, 00:50
11-сентябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини старт олади.

Ушбу йиғин 2024-йилги Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида Осиё кубогига саралаш босқичи доирасида Ироқ, Комбоджа ва Малайзияга қарши учрашув ўтказади. Қуйида сентябрь ойидаги йиғинларга жалб этилган таркиб билан танишинг:

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Дарвозабонлар: Равшан Элибоев, Аббос Элмуродов, Акмал Хазратқулов, Дониёр Умаров

Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Хушнур Эркинов, Элбек Тўлқинов, Суннат Жўраев, Машраб Адилов, Абдулла Солиҳов, Жамшид Раҳматуллаев, Аброр Аҳметзиянов, Файзулло Ботиров, Музаффар Абдукаримов, Анасхон Раҳматов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Хайрулла Солиҳов, Шаҳрам Фахриддинов

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›