Ўзбекистон футзал терма жамоаси Африка чемпиони билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Tolibjon Qosimov
27 окт 2020, 18:47
Футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси 1-9 ноябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов мазкур йиғинга 17 нафар футболчини жалб этди. Йиғин доирасида футзалчиларимиз Марокаш терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур учрашувлар 7-8 ноябрь кунлари Марокаш пойтахти Работ шаҳрида бўлиб ўтади.

Йиғинга чақирув олган футзалчилар рўйхати:

Исм-фамилия

Амплуаси

Клуби

1

Рустам Умаров

Дарвозабон

АГМК

2

Равшан Элибоев

Дарвозабон

“Пахтакор”

3

Аббос Элмуродов

Дарвозабон

“Хуахин Жиззах”

4

Анасхон Раҳматов

Ўйинчи

АГМК

5

Илҳом Ҳамроев

Ўйинчи

АГМК

6

Ҳусниддин Нишонов

Ўйинчи

АГМК

7

Даврон Чориев

Ўйинчи

АГМК

8

Абдулла Солиҳов

Ўйинчи

АГМК

9

Машраб Одилов

Ўйинчи

“Пахтакор”

10

Авазбек Абдувалиев

Ўйинчи

“Пахтакор”

11

Акбар Усмонов

Ўйинчи

“Пахтакор”

12

Суннат Жўраев

Ўйинчи

“Пахтакор”

13

Дилмурод Шавкатов

Ўйинчи

“Пахтакор”

14

Дилшод Раҳматов

Ўйинчи

“Хуахин Жиззах”

15

Хушнур Эркинов

Ўйинчи

“Металлург”

16

Жавлон Аноров

Ўйинчи

“Максам-Чирчиқ”

17

Элбек Тўлқинов

Ўйинчи

“Максам-Чирчиқ”



Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Марокаш терма жамоаси 2016 йил бўлиб ўтган Африка чемпионатида ғолиб чиққан. Ўша мусобақа ҳозирча сўнгги қитъа биринчилиги бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz