UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  7 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  7 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  0 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  6 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  6 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0 22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  20 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  2 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили тайинланди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили тайинланди

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш борасида бир қатор ислоҳотлар ва чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Бу борада футболи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор Европа мамлакатлари футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганидан яхши хабардорсиз.

Европа футболини яқиндан ўрганиш, Европа футбол ассоциациялари ва кучли жамоалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ЎФА Европада ўз вакилини тайинлашга қарор қилди. Унга кўра Дилшод Рузметов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Европадаги вакили этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вакилининг Европадаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

• Футболчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва менеджерлар тайёрлашнинг (кейинчалик Ўзбекистонда қўллашга мўлжалланган) замонавий Европа технологияси ва назорати услубларини ўзида акс эттирган тажриба ва маълумотларни тўплаш;

•Европа Футбол Федерацияларининг Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликка бўлган қизиқишлари ҳақидаги барча маълумотларни жамлаш;

•Ўзбек футболининг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда профессионал клубларининг нуфузли халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилаш мақсадида, тажрибали хориж экспертлари ва мутахассисларини Ўзбекистонда мастер класслар ўтказишга жалб қилиш;

•Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва халқаро футбол ташкилотларининг ўзаро амалий учрашувларини ташкил этиш ишларида иштирок этиш.

Маълумот учун Дилшод Рузметов 1979 йилда туғилган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида таҳсил олган. Халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Шунингдек, Бремен (Германия) Университетининг Европа ва Халкаро ҳуқуқ бўйича мастер даражали (LL.M.EUR) битирувчиси. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика