

Мазкур баҳсда Фаластин терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маҳмуд Абу Варда иштирок эта олмайди. Сабаби футболчи Яман билан учрашувнинг 34-дақиқасида қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.
1995 йилда туғилган Маҳмуд Абу Варда терма жамоа сафида ҳозирга қадар 5та ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Фаластин учрашуви 19 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.




