UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз. Имкониятларимиз бундан ҳам кўпроқ"  0 11:22Ана бўлмасам! Холанд қониқарсиз натижалар туфайли "Ман Сити"дан кетмоқчи  1 10:51«Интер Майами» сафига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши мумкин  1 10:24МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  1 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  7 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  33 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  3 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  11 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0 05:56Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда  0 22:46Компани ЧЛ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  4

Ўзбекистон - Экваториал Гвинея учрашуви чиптаси билан Ўзбекистон - Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади Янгиликлар

Ўзбекистон - Экваториал Гвинея учрашуви чиптаси билан Ўзбекистон - Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади

Бекор қилинган Ўзбекистон-Экваториал Гвинея ўртоқлик ўйинига сотиб олинган чипталар билан 1 сентябрь куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон-Сурия учрашувига кириш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ишқибозларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда бекор қилинган ўртоқлик ўйинининг чиптасини Сурияга қарши ўйин учун ҳақиқий деб эълон қилади.

Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотиб олинган чипталарни август ойида “Бунёдкор” стадиони кассаларида Ўзбекистон-Сурия ўйинининг чиптасига алмаштириш мумкин. Алмаштириш асносида фақат чиптанинг ўзи бўлиши кифоя қилади.

Бунинг учун қўлида Ўзбекистон-Экваториал Гвинея ўйинининг чиптаси бор ишқибоз 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйин арафасида “Бунёдкор” стадионининг махсус кассасига келиб, чиптасини Ўзбекистон-Сурия ўйини чиптасига алмаштиради. Алмаштирилаётган чипта қайси сектор ва жойга сотиб олинган бўлса, ўша сектор ва жой кўрсатилган янги чипта берилади. Демак, 1 сентябрдаги ўйин учун Экваториал Гвинеяга қарши ўйинга сотилган жойларга чипта сотилмайди ва у фақат эски чиптага алмаштириб берилади.

Чиптани алмаштириш тартиби Сурияга қарши учрашув арафасида қўшимча эълон қилинади.

Шу билан бирга чиптани алмаштирмай, пулини қайтаришни истаган ишқибозлар ўрнатилган тартибда “Бунёдкор” стадиони маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин.

Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика