UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  74 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз" Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз"

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон терма жамоаси устози Мидори Ҳонда ва ҳужумчи Камила Зарипова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон аёллар термаси бош мураббийи Мидори Ҳонда фикрлари билан ўртоқлашди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Биз бу ўйинларга қадар бир йил мобайнида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Умуман олганда, бу босқичга етарлича тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. 

Рақиблар ҳақида

- Рақибларимизни ўрганиб бордик ва футболчиларга улар ҳақида маълумотлар бериб келдик. Хорижда тажрибали жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Доимий равишда ўйинимизни таҳлил қилиб бордик. Бу ўйинлар бизга мазкур босқичда ёрдам беради. 

Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз. Менда рақибни менсимаслик, деган тушунча йўқ. Хусусан, қизларимиз ҳам бундай фикрда эмас. Улар бу ўйинларда рақибларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушадилар. 

Таркиб ҳақида

- Бизда йўқотишлар йўқ. Жароҳат олганлар ҳам секин-асталик билан таркибга қайтмоқда. Ўйинларга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қизларимизни қўллаб-қувватлаш ва мотивация бериш учун учрашувларга таклиф қилиб қоламан.   


Сўнгра терма ҳужумчиси Камила Зарипова фикрлари билан бўлишди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Мураббий айтганидек, саралаш босқичига қадар биз етарли тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Хорижда ҳам ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик ва кўплаб кучли жамоаларга қарши ўйнадик. 

Жамоанинг ички муҳити ҳақида гапирсам, ҳаммаси яхши ҳолатда. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилмоқдамиз. Барча ўйинларда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи "А" гуруҳидан ўрин учрашувларга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.


5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан 

"Пахтакор" стадиони


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

"Пахтакор" стадиони


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

"Пахтакор" стадиони

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика