

Барча ўйинларда ғалаба қозонган Ўзбекистон аёллар термаси мусобақа ғолибига айланди.
Кеча, 20 август куни сўнгги тур ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар термаси Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Терма жамоалар турнир давомида икки мартадан ўзаро куч синашди. Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистонга қарши ўйинларда 7:0 ва 6:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Қирғизистон 3:1 ва 1:0 ҳисобида таслим этилди.
“Уч миллат кубоги”
Бишкек, Қирғизистон
20 август, якшанба
Ўзбекистон – Қирғизистон 1:0
Гол: Шаҳноза Қурбонова (76)
Огоҳлантиришлар: Юлдуз Набиева (80) – Айжан Боронбекова (59), Кенже Ирисбек қизи (62)
№ | Жамоа | Ў | Ғ | Д | М | О | ТН |
1 | Ўзбекистон | 4 | 4 | 0 | 0 | 12 | +16 |
2 | Қирғизистон | 4 | 1 | 1 | 2 | 4 | +1 |
3 | Қозоғистон | 4 | 0 | 1 | 3 | 1 | -16 |



