UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  3 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида иштирок этиш учун КХДРга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашида иштирок этиш учун КХДРга жўнаб кетди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичида иштирок этиш учун бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан 15:00да КХДРга учиб кетди.

КХДРга йўл олишдан аввал Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Терма жамоалар маркази раҳбарияти билан учрашди.

Шерали Бобоқулов бош мураббийлигидаги жамоа Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.



Қуйида саралаш босқичида иштирок этадиган футболчилар рўйхати келтирилган.

Дарвозабонлар:
Лайло Тилолова, Мафтуна Жонимқулова, Гуландон Бойматова;

Ҳимоячилар: Холида Дадабоева, Камола Рисқиева, Мафтуна Шойимова, Дилрабо Асадова, Нозима Камолтоева;

Ярим ҳимоячилар: Иродахон Турдалиева, Зумратхон Назарова, Умида Зоирова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова, Саида Галимова, Махфуза Туропова, Феруза Турдибоева, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова;

Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик, Лианна Нарбекова, Махлиё Сарикова, Рушания Сафина.

“B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ўйин тақвими қуйидагича:

3 апрель. Гонконг – Ўзбекистон

7 апрель. Ўзбекистон – Ҳиндистон

9 апрель. Ўзбекистон – КХДР

11 апрель. Жанубий Корея – Ўзбекистон

Регламентга кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Шу тариқа, 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида жами 8 терма жамоа иштирок этади. Финал босқичида энг яхши натижани қайд этиган беш терма жамоа Францияда июнь/июль ойларида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ЖЧ–2019 мусобақасига йўлланма олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1548 очко) бормоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика