Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Работда Марокашга қарши ўртоқлик баҳслари ўтказади
22 янв 19:19
Янгиликлар
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Работда Марокашга қарши ўртоқлик баҳслари ўтказади
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Мидори Ҳонда бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси февраль ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Австралия терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади.
Терма жамоа олдинда турган муҳим баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди.
28 январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Марокашнинг Работ шаҳрида давом эттирилади. Жамоа Марокаш аёллар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
19:30
Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан" 12
17:25
Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик" 0
Фикрлар