Ўзбекистон 30 йиллик тарихий натижани такрорлади
26 мар 2024 21:30
Янгиликлар
Ўзбекистон 30 йиллик тарихий натижани такрорлади
Бугун терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасини йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди.
Шу тариқа, "оқ бўрилар" мағлубиятсиз сериясини 11 та учрашувга етказиб олди ва 30 йиллик тарихий натижани такрорлади.
Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11 та учрашувда мағлуб бўлмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖнинг мағлубиятсиз серияси 2023 йилнинг 12 сентябрь ойидан бери давом этмоқда. Шу вақт орасида терма жамоамиз 10 та ФИФА мақомидаги учрашувда иштирок этиб, ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.
Мағлубиятсиз серияни 13 та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғиз Республикаси, Вьетнам ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар