UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  1 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

Ўзбекистон 2022 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон 2022 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Теглар :  Аёллар футболи
2022 йил аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширди. Кеча Осиё футбол конфедерацияси мазкур аризани расман рўйхатга олди. Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи мамлакатлари ҳам мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширишган.

Бу борада якуний қарор келаси йил ОФК томонидан қабул қилинади. Унгача махсус комиссия аъзолари ҳар уччала мамлакатга сафар уюштириб, мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишади.

Маълумот учун, аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогида жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринни олган иккита жамоа ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашади. Шу тариқа 5та жамоа аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлишади.

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика