UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  0 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2

"Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди" — Аббосбек Файзуллаев Янгиликлар

"Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди" — Аббосбек Файзуллаев

ЦСКА собиқ футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг Москва жамоасига мослашишига ёрдам берган.

Бу ҳақда Файзуллаев ТАСС агентлигига маълум қилди.

4 август куни ЦСКА "Пахтакор" клубидан Аббосбек Файзуллаев трансфер қилинганини эълон қилди. Август ойи охирида қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов Туркиянинг "Бешиктош" клубига йўл олди. 25 август куни ЦСКА Россия Премьер-лигаси (РПЛ) 6-турида сафарда "Оренбург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Файзуллаев 80-дақиқада ҳужумчи Фёдор Чаловни алмаштирди.

"Оренбург" билан қизиқарли ўйин бўлди, ҳамма уч очко олиш учун охиригача курашди, ҳамма борини берди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА доимо ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоа. Мослашув жараёни жуда яхши кетмоқда, уларга раҳмат. Баха (Бахтиёр Зайнутдинов – таҳр.) ҳам менга катта ёрдам берди, унга раҳмат айтаман. Унга Туркияда омад тилайман".

Баха мени жамоадаги йигитлар, клуб, қароргоҳ билан танаштириб чиқди. ЦСКА менга U-20 Осиё Кубогидан сўнг қизиқиш билдирганини билдим, лекин биринчи давра якунланишини кутдим. Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА РПЛ мусобақа жадвалида 10 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда 3 сентябрь куни Петербургнинг “Зенит” жамоасини қабул қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика