Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов ўз устозига "Дамас" автомашинасини совға қилди
03 окт 2021 14:11
Янгиликлар
Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов ўз устозига "Дамас" автомашинасини совға қилди
25 йилдан бери Учкўприк туманида меҳнат қилиб келаётган Самандар ака Мелибоевга, бугунда Қўқон-1912 жамоасида тўп тепаётган шогирдлари Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов ва Ҳавоқанд бренди томонидан Дамас машинаси совға қилинди.
Қизиғи, футболчилар машинани 2006-йилларда таваллуд топган футболчилар ўйнаётган пайти аренага ҳайдаб кириб борганлар.
“25 йиллик меҳнатимнинг самараси бўлди. Устозлар кунида мени сийлаган шогирдларимни, ризқи ва баракасини яратгам эгамнинг ўзи берсин. Улар билан фахрланаман”, - дейди Самандар устоз.
“Бизни маҳалладан топиб келганлар. Ойбек иккимизни мусобақаларда олиб юриб тарбияладилар. Бугун шукур бўлсингки, катта футболдамиз. Энди биз каби ўйинчиларни янада кўпроқ мусобақаларга олиб борсинлар деб, Ҳавоқанд бренди ва Ойбек билан келишган ҳолда, кўпчилик сиғиб кетади деб Дамас совға қилдик. Қўқон Лигасида энди муаммосиз иштирок этадилар”, - дейди Иқбол.
Автомобил муборак, азиз устоз!




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Фикрлар